"Мольде" ҳужумчиси Давид Датро Фофананинг трансферига "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирган, бироқ футболчи Англиянинг бошқа клуби - Лондоннинг "Челси" клубига ўтди ва "кўклар" бу трансфер учун 10 миллион евро тўлайди.
Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Юрген Клопп жамоаси келишувга жиддий қизиқиш билдирган, бироқ "Челси" тезроқ ҳаракат қилиб, рақибларидан ўзиб кетган. Аввалроқ "кўклар"нинг амалдаги устози Грэм Поттер "Брайтон"ни бошқарган вақтида Фофанани қайтариб олмоқчи бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Кот-Д`Ивуарлик футболчи "Челси"га ўтгандан сўнг қисқа муддатли ижарага бериб юборилиши эҳтимоли катта. Жорий мавсумда у чемпионатда 15 та гол урди.