Марокаш терма жамоаси дарвозабони Ясин Боно оёғи синганлиги сабабли ушбу мавсумда сафдан чиққан Мануэль Нойернинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Marca нашри маълумотларига кўра, "Севилья" ўз дарвозабонини қўйиб юборишга тайёр, аммо 50 миллион евро эвазига.
Боно яқиндагина Андалусия клуби билан шартномасини 2025 йилгача узайтирди, бунинг натижасида шартномадаги товон пули ҳам янгиланди. 31 ёшли Боно Марокаш терма жамоаси билан ярим финалгача етиб борган ҳолда ушбу жаҳон чемпионатининг энг яхши дарвозабонларидан бирига айланди. Бироқ, "Бавария" учун - "Монако"да ўйнаётган Александр Нюбелнинг ижарадан қайтиши устувор вазифа.