ЖЧ-2022 финали олдидан Франциянинг яна икки нафар футболчиси шамоллади.
RMC Sport нашри хабарига кўра, ҳимоячилар Рафаэль Варан ва Иброҳим Конате шамоллаб қолган.
Вазият танқидий деб ҳисобланмаса-да, Франция терма жамоаси қароргоҳи ушбу футболчиларнинг саломатлигини диққат билан кузатиб бормоқда. Жамоа бугун кечқурун машғулот ўтказади. Шу пайтгача Варан ва Конатенинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида кўпроқ маълумот бўлиши керак.
Ҳафта бошида Дайот Упамекано ва Адриен Рабьога шамоллашди – улар ярим финалда Марокаш билан ўйнамади. Энди улар ўзларини анча яхши ҳис қилмоқдалар. Пайшанба куни улар машқ қилишди.
Кингслей Коман кечаги машғулотларни ўтказиб юборди. У тузалиб кетди, аммо бугун Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказиши даргумон.
Қайд этилишича, Франция терма жамоаси футболчилари коронавирус учун тест синовларидан ўтмаган.