Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Марокаш шов-шувли тарзда жаҳон чемпионати бронзасини оладими?

Баҳо:
+ | -

17 декабрь куни Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида учинчи ўрин учун ўйин бўлиб ўтади ва унда Хорватия терма жамоаси Марокаш термаси билан ўйнайди. Five Thirty Eight суперкомпьютери ўйин ғолибини башорат қилди. Компьютер технологиялари Soccer Power Index деб аталадиган индексга асосланади, бу жамоаларнинг ҳужум ва ҳимоядаги кучини акс эттиради.

Хорватия - Марокаш

Ярим финалда Хорватия терма жамоаси Лионель Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоасига мағлуб бўлди. 34-дақиқада афсонавий футболчи пеналтини голга айлантирган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб Хулиан Алварес гол урди, 69-дақиқада Альварес дубл қайд этиб, якуний ҳисобни ўрнатди - 3:0. Марокаш терма жамоаси ярим финалда французларга имкониятни бой берди - 0:2. Бешинчи дақиқада Тео Эрнандес, 79-дақиқада эса Коло Муани гол уриб, жамоасини финалга етаклади.

Суперкомпьютер маълумотларига кўра, Хорватиянинг жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаш имконияти бироз юқорироқ - марокашликлар учун 47 фоизга нисбатан 53 фоиз.

Тарих

Жаҳон чемпионатида Хорватия ва Марокаш бир марта тўқнаш келишган ва бу Қатардаги турнирда содир бўлди. “F” гуруҳи 1-тур учрашуви 0:0 ҳисобида якунланди. Хорватиянинг жаҳон чемпионатидаги энг юқори ютуғи 2018-йилда Россияда қўлга киритилган кумуш мделдир. Шу билан бирга, 1998 йилда Францияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида терма жамоа учинчи ўринни эгаллаган эди. Марокашга келсак, Африка терма жамоаси аллақачон жаҳон чемпионатидаги энг яхши рекордини ва умуман, илгари ҳеч қачон ярим финалга чиқмаган барча Африка жамоаларининг натижаларини ортда қолдирди. 1986 йилда марокашликлар гуруҳда биринчи ўриндан 1/8 финалга чиқишди, бироқ биринчи плей-офф ўйинида мағлуб бўлишди. Африканинг Камерун (1990 йилги жаҳон чемпионати), Сенегал (2002 йилги жаҳон чемпионати) ва Гана (2010 йилги жаҳон чемпионати) каби терма жамоалари чорак финалга чиққан эди.

Олдинги башоратлар амалга ошдими?

Эслатиб ўтамиз, суперкомпьютер ҳар икки ярим финал натижаларини тўғри аниқлаган эди: Аргентина - Хорватия ва Франция - Марокаш. Бунгача машина чорак финалнинг тўрттадан бири, яъни Нидерландия-Аргентина ўйинлари натижасини тўғри башорат қилган, шунингдек, Марокашдан ташқари саккизтадан 1/8 финалнинг еттита учрашуви натижасини тўғри аниқлаган эди.

17 декабрь куни Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионатида учинчи ўрин учун ўйин Тошкент вақти билан 20:00да старт олиши белгиланган.

Киритилди: 16:19, 17.12.2022.
Ўқилди: 2221 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.