Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Жаҳон чемпионатида бир дақиқа ҳам майдонга тушмаган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Қуйида ЖЧ-2022да ҳеч қачон майдонга тушмаган машҳур футболчилар ҳақида гапирамиз.

Марк-Андре тер Штеген (Германия терма жамоаси)

Тер Штеген учун ҳеч қандай янгилик бўлмади - барча ўйин вақти яна Мануэль Нойерга берилди. «Барселона» дарвозабони 2022 йилги жаҳон чемпионатида умуман ўйнамади, аммо Германия турнирда узоққа бора олмади. Немислар плей-офф йўлланмасини қўлга кирита олмади ва гуруҳ босқичидаги учта ўйиндан сўнг уйларига жўнаб кетди. Балки Тер Штеген 2024 йилги Европа чемпионатида Бундестимга ёрдам берар. 

Аарон Рэмсдейл (Англия)

Англияда Рэмсдейлни масхара қилишди, чунки унинг жамоаси Премьер-лигадан Чемпионшипга тушиб кетди. Аммо бу «Арсенал»га ўтишдан олдин содир бўлган эди. Лондон клубида Аарон бутунлай бошқа даражага кўтарилди ва бу унга терма жамоага жалб этилишига ёрдам берди. Бироқ, «канонирлар» посбони Жаҳон чемпионатида ўйнамади - бутун ўйин вақти Жордан Пикфродга ўтди. «Эвертон» дарвозабони Англия жамоасининг сўзсиз биринчи рақамли кипери бўлиб қолмоқда.

Конор Галлахер (Англия)

Инглизларда иқтидорли ёшлар кўп, лекин ҳамма ҳам майдонда ўз ўрнига эга эмас, жумладан Галлахер. Бироқ, «Челси» ярим ҳимоячиси учун Қатарга сафарнинг ўзи аллақачон кутилмаган ҳол бўлди. Футболчи жаҳон чемпионатига боришни у учун кутилмаган бўлганини тан олди. Конор 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмади, аммо бу ажабланарли ҳол эмас. Галлахернинг марказий ярим ҳимоя позициясида жиддий рақобатчиси бор - Жуд Беллингем. Аммо у учун ҳали ҳаммаси олдинда. 

Стефан де Врей (Нидерландия)

Де Врей «Интер»нинг асосий ҳимоячиси ҳисобланади. Лекин терма жамоада футболчининг ўрни унчалик яхши эмас. Голландиялик футболчи бутун турнирни захира ўриндиғида ўтказди. Голландия терма жамоасининг қайдномасига бирданига 5 нафар марказий ҳимоячи киритилгани учун рақобатда ёриб чиқиш ҳақиқатан ҳам қийин бўлди. Европанинг топ-клублари пулини аямаган Маттейс де Лигт ЖЧ-2022да жами 92 дақиқа ўйнаб турган бир пайтда де Врей ҳақида нима дейиш мумкин. Балки, мураббий алмашганидан кейин футболчиларда нимадир ўзгарар. Луи ван Гал аллақачон «апельсинлар» базасини тарк этган, унинг ўрнини Рональд Куман эгаллади.

Бен Уайт (Англия)

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Уайт ЖЧ-2022 учун Англия терма жамоасига чақирилганидан хурсанд бўлди. Бироқ, футболчи учун жаҳон чемпионати қоронғу бўлиб чиқди. Бен 2022 йилги жаҳон чемпионатида ўйнамади ва ҳатто терма жамоа жойлашган жойни муддатидан олдин тарк этди. Миш-мишларга кўра, бунга Гарет Саутгейтнинг ёрдамчиларидан бири билан келишмовчилик сабаб бўлган. Мутахассис буни тасдиқламади. Премьер-лигадаги пешқадамликни сақлаб қолиш учун уларга барча муҳим футболчилар керак, шу сабабли Беннинг машғулотларга эрта қайтгани айни муддао бўлди.

Карим Адейеми (Германия терма жамоаси)

Адейеми Германия терма жамоасининг янги авлодидан биридир. Бироқ жаҳон чемпионатида Карим ўзини кўрсата олмади – унга имконият йўқ эди. Бошқа томондан, ёш ҳужумчи Бундеслигада энг ёрқин мавсумни ўтказмаяпти, шунинг учун жаҳон чемпионатига чақирувни бошқача бир рағбат деб ҳисоблаш мумкин. Ҳар ҳолда Адейемида терма жамоанинг муҳим футболчисига айланиш имконияти сақланиб қолган. Немисларда жуда истиқболли футболчилар авлоди бор. Уларнинг очилишига йўл қўймаслик ғалати бўлади.

Жеймс Мэддисон (Англия)

Англия термасининг жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаган яна бир вакили. Мэддисон дастлаб заиф истиқболга эга эди. У жароҳати туфайли машғулотларни кеч бошлади. «Лестер» ярим ҳимоячиси ҳисобида Англия терма жамоаси таркибида биргина ўйин бор. Шунга қарамай Мэддисон «тулкилар» учун муҳим ўйинчи бўлиб қолмоқда ва ҳали ҳам Премьер-лигада юқори баҳоланади, у бир неча мавсум давомида топ-клублар томонидан қизиқишларга сабаб бўлди.

Киритилди: 22:57, 17.12.2022.
Ўқилди: 8391 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.