Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

ЎзПФЛ мавсум-2023 тақвими лойиҳасини тақдим этди. Унда янгиликлар бор

Баҳо:
+ | -

ЎзПФЛ Ижроқўми йиғилишида 2023 йилги мавсум тақвими лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, Суперлиганинг янги мавсуми 3 март санасидан эътиборан старт олади.

Лойиҳа ЎФА терма жамоалар бўлимига тақдим этилган. ФИФА кунлари, халқаро мусобақалар инобатга олинган. ЎзПФЛ тақвим лойиҳасини шу йилнинг май ойидаёқ ишлаб чиққанди. Аммо шундан кейин ОФК ўз режаларига қатор ўзгартиришлар киритди. Хабарингиз бор, ташкилот клублар мусобақасини куз-баҳор тизимига ўтказиш арафасида турибди. Қолаверса, 2023 йилги Осиё кубоги мезбони, бунинг натижасида эса катта эҳтимол билан мусобақа саналари ҳам ўзгарди. Энг сўнгги ўзгаришни ОФК декабрнинг иккинчи декадасида тасдиқлади. Бунгача «Насаф»нинг Чемпионлар лигасидаги навбатдаги учрашуви 3 февралда ўтиши керак эди. Янги режага кўра Қарши клуби илк учрашувни 19 февралда ўтказади. Табиийки, ЎзПФЛ режалари ҳам ўзгарди. Тақвим лойиҳасини мана шу ҳавола орқали очиб, матннинг қолган қисмини ўқишда давом этишингиз мумкин.

«Насаф» Қатар мезбонлик қиладиган марказлашган плей-офф ўйинларида муваффақиятли қатнашса, сўнгги учрашувни 26 февраль куни ўтказади. Шу ҳамда бошқа масалалар инобатга олиниб, чемпионатнинг 3 мартдан эътиборан старт олиши масаласи келишилди. Қизиқ тарафи шундаки, 2023 йилги мураккаб ҳолатдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви фақатгина Суперлиганинг 2-туридан кейин бўлиб ўтади. Боиси Суперкубок учун курашда ҳам «Насаф» бор. U20 Осиё чемпионати ҳамда март ойидаги ФИФА кунлари шундай қарор қабул қилинишига олиб келди. Мавсумни Суперкубок билан бошлаш ва қолган 12 та клуб илк турни кейинроқ ўтказиши эса тиғиз тақвимга бироз мос келмади.

2023 йилдан бошлаб Суперлиганинг барча турида шанба ва якшанба кунлари ўйинлар бўлиб ўтади. ЎзПФЛ март-апрель ҳамда октябрь-ноябрь ойларида якшанба кунги беллашувларни 13:00 дан эътиборан бошлайди ва ўйинлар кечгача давом этади. Мухлислар ташрифи ҳамда терма жамоа манфаатларидан келиб чиқиб, ўйинларнинг шанба ёки якшанбага тўғри келиши масаласи ойдинлашади.

Кубок беллашувлари ҳафта ўрталарига тўғри келади. Финал 29 октябрга режалаштирилган. Иқтисодий имкониятлар, жамоалар режаларидан келиб чиқиб, куз фаслидаги 3 та ФИФА кунлари давомида Лига кубоги учрашувлари ўтказилиши мумкин. Мазкур мусобақа қўшни мамлакатлар асосий лигалари жамоалари учун очиқ бўлади. Бу борадаги аниқ режа кейинроқ эълон қилинади.

Тақвим шакллантиришда 4 та клубнинг Чемпионлар лигасида иштирок этиши масаласи ҳам инобатга олинган. Мусобақада муаммоларсиз қатнашиш учун ҳар тўрт клуб келаси йилнинг июнь ойида ОФК лицензиясига эга чиқиши шарт ҳисобланади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:53, 18.12.2022.
Ўқилди: 2756 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.