Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Ўзбекистон Биринчилиги, II босқич. «Ёшлик» ўрнига «Регистон»

Баҳо:
+ | -

2012 йилги Ўзбекистон Биринчилиги иштирокчилари таркибида ўзгариш содир бўлди.

«Ёшлик» ПФК 2011 йилги мавсум учун футболчи ва мураббийлар олдида қарздор, шунингдек, ЎФФ футболчилар ўтиши ва мақоми Қўмитасининг 2012 йил 2 март ва 2012 йил 11 майда қабул қилган қарорларини бажармади.

Шу муносабат билан, ЎФФ Ижроия қўмитаси Бюроси, «Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақаларнинг 2012 йилги Регламенти» (Тартиб-интизом кодекси, 5-модда, 1-бўлим, 5.23, 5.25-бандлари)га асосан, «Ёшлик» ПФКни 2012 йилги Ўзбекистон Биринчилиги иштирокчилари сафидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.

«Ёшлик» ПФКнинг мусобақадан олингани муносабати билан, спорт тамойилларига мувофиқ, Регламент (4-модда, 4.4-банди)га асосан, Самарқанднинг «Регистон» профессионал футбол клуби Ўзбекистон Биринчилиги II босқич ўйинлари иштирокчилари қаторига киритилди.

Маълумот ўрнида, «Регистон» II босқичнинг илк учрашувини 11 август, шанба куни меҳмонда Тошкентнинг «Оқтепа» жамоасига қарши ўтказади. II босқичнинг тўлиқ тақвими билан бу ерда танишиш мумкин.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:54, 06.08.2012.
Ўқилди: 4750 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.