Франция футбол федерацияси Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи, деб хабар беради L'Equipe.
Ташкилот раҳбари Ноэль Ле Гре январь ойида терма жамоа бош мураббийи билан учрашиб, янги шартнома тузиш масаласини муҳокама қилмоқчи. Амалдаги келишув 2022 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади.
Шу билан бирга, мураббийнинг ўзи ҳам 2022 йилги жаҳон чемпионати якунигача у билан музокара ўтказмасликка қарор қилганидан хафа.
Аввалроқ Франция футболи раҳбарияти Зинедин Зиданни терма жамоа бош мураббийлигига таклиф қилиш ғоясидан воз кечгани ҳақида хабар берилганди.
Дешам "уч ранглилар"ни 2012 йилдан буён бошқариб келмоқда. 2022 йилги жаҳон чемпионатида Франция финалга чиқди ва у ерда 18 декабрь куни Аргентина билан куч синашади.