Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий ЖЧ-2022'да рақибларидан тўпни олиб қўйиш борасида энг яхши кўрсаткични қайд этмоқда - 27 та.
Бу борада Хорватиянинг икки футболчиси Лука Модрич (16) ва Матео Ковачич (24) кейинги ўринларни банд қилган.
Финал иштирокчилари Франция ва Аргентинанинг бирорта футболчиси рўйхатда йўқлигини ҳисобга олсак, Ҳакимий пешқадамликни ҳеч кимга бермайди.