Бразилия терма жамоаси вингери Неймар терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Сан-Паулудаги опасининг уйида яширин зиёфат уюштирди, деб хабар беради Folha de Sao Pauolo.
Қайд этилишича, бу воқеа футболчи қуйидаги сўзлар билан интервью берган куннинг ўзида содир бўлган: "Айни дамда ўзимни жуда ёмон ҳис қиляпман. Ҳамма нарса йўқолганини тушуниш қийин, бу даҳшатга ўхшайди. Нима бўлганига ишона олмайман, бу мағлубият узоқ вақт давомида оғриқ келтиради".
Байрамда “Манчестер Юнайтед”дан Антони ва қўшиқчи Жоау Гомес ҳам иштирок этди.
Айтилишича, Неймар ОАВга маълумотлар ошкор қилинмаслиги учун воқеани иложи борича сир сақлашга ҳаракат қилган.