Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Дейан Ловрен Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати финал учрашуви фаворитини айтди.
Турнирнинг ярим финалида Аргентина терма жамоасидан мағлуб бўлган (0:3) Ловреннинг фикрича, бўлажак учрашувда французларда муваффақият қозониш имконияти кўпроқ.
“Менимча, Франция фаворит. Аммо улар тўрт йил олдин ғалаба қозонишган, келинг, Аргентина уларга қандай қаршилик кўрсатиши мумкинлигини кўриб чиқайлик", - деди Ловрен.
Аргентина - Франция учрашуви бугун, 18 декабрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да бошланиши белгиланган.