Кириш Регистрация
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 1-0 Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол 1-1 Ал-Иттиҳод
14/09 21:30 Комо 2-1 Парма
14/09 21:30 Торино 0-2 Рома
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) 1-1 Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия 2-1 Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол 3-0 Ас-Садд
14/09 23:45 Интер 5-3 Удинезе
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Душманчилик ҳам эви билан-да...

Баҳо:
+ | -

КХДРда Жанубий Корея миллий жамоасининг ЖЧ-2022даги фақат битта ўйини намойиш этилди.

 Тушунарлики, Бразилия термасига қарши кечган ва корейсларнинг йирик ҳисобли мағлубиятлари билан хотима топган учрашувни! Кўринишидан, КХДР давлат телевидениеси Жанубий Корея футболининг 1|8 финалдаги омадсиз ўйинини бежиз намойиш этмаган. Бинобарин, Шимолий Кореяда жанублик миллатдошларнинг ҳар қандай муваффақиятсизликлари алоҳида нишонланиши одат тусига кириб улгурган...

Хуллас, NK News хабарига кўра, КХДР марказий телевидениеси Жанубий Корея термасининг ЖЧ-2022 1|8 финалидан ўрин олган омадсиз ўйинини трансляция қилди, холос. Эслатма, Сон Хюн Мин ва унинг жамоадошлари бу баҳсда бразилияликларга тенг келолмай, 1:4 ҳисобида ютқазишди ва турнирдан чиқиб кетишди. Умуман, КХДР ҳудудида жорий жаҳон чемпионатининг аксарият ўйинлари 1-2 кунлик кечикиш билан номойиш этилди. Айниқса, АҚШ ва Япония термалари иштирокидаги баҳслар. Аммо Жанубий Корея термасининг гуруҳ босқичидан ўрин олган бирор учрашуви эфирга узатилмади.

Қўшимча қилинишича, КХДРда Жанубий Корея ва Япония миллий жамоаларининг ЖЧ-2014даги ўйинлари ҳам кўрсатилмаганди. ЖЧ-2018да эса фақат японлар иштирокидаги баҳслар «қора рўйхат»га туширилган. Оддий айтганда, Япония ва АҚШ термалари ўйинлари (айниқса, бу жамоалар ғалаба қозонса)ни кўрсатиш КХРД миллий телевиденияси учун ноодатий ҳолдир. 

Эътиборли томони, Жанубий Корея ва Бразилия ўртасидаги ўйин бошланишидан олдин КХДР телевидениеси шарҳловчиси жанублик қўшнилар жамоаси таркибини тўлиқ эълон қилди - буниси энди шимолликлар учун ғайриоддий ҳолат. Зеро, одатда КХДРда Жанубий Корея иштирокидаги спорт мусобақаларига эътибор қаратилмайди, ўйинлар кўрсатилган тақдирда ҳам, жанубликлар исм-фамилияси тилга олинмайди. Бундан ташқари, ўйин тран­сляциясида майдон чети ва стадион атрофига жойлаштирилган рекламалар цензурасиз намойиш этилгани янгилик бўлди. Шу тариқа ёпиқ мамлакат фуқаролари Coca Cola ва Hyundai каби турли компаниялар маҳсулотлари рекламасини кўришди. Ваҳоланки, бу брендлар КХДРга ҳали кирмаган.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 06:00, 19.12.2022.
Ўқилди: 8673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик