Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Марциняк баҳсли вазиятларда адашди, пенальтига яқин қарорларда масъулиятлироқ бўлиш керак эди...

Баҳо:
+1 | -1

ЖЧ-2022 финал учрашуви Шимон Марциняк бошчилигидаги ҳакамлар бригадасининг тўғри ва баҳсли қарорлар қабул қилган эпизодларига бой бўлди. Қуйида уларни кўриб чиқамиз.

Дембеленинг фоли учун 11 метрлик зарба

21-дақиқада Шимон Марциняк ҳеч иккиланмай 11 метрлик нуқтани кўрсатди ва шу тариқа Усмон Дембелени жазолади. Француз ўз жарима майдончаси ичида эҳтиёткорликни унутиб, оёғи билан Анхель Ди Мариянинг оёғига енгил зарба берди. Аргентиналик футболчининг йиқилиши учун иккита тегиниш кифоя қилди холос ва ҳакам қоида бузилишини қайд этди. Марциняк ўша пайти ВАРдаги Томаш Квятковскининг қарорига қарши чиқмади - у ўз кучида қолди. Ўйиндан кейин французлар бу пенальтига рози бўлмагани аниқ. Бироқ, пенальтининг баҳслилигига қарамай, ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси Перлуджи Коллина ва ФИФА ҳакамлар бўлими бошлиғи Массимо Бузакка польшалик ҳакам томонида бўлади, деб тахмин қилиняпти.

Отамендининг қўполлиги учун 11 метрлик зарба

79-дақиқада Марциняк энди асосий эпизодда тўғри қарор қабул қилди: у 11 метрлик зарбани тўғри белгилаб, Николас Отамендини ўз жарима майдончасида қоида бузгани учун жазолади. Аргентиналик ҳимоячи Рандал Коло Муанини блокка солиб, ўнг оёғига тепди. Кўпчиликда савол туғилиши мумкин — Марциняк аргентиналикларга ён босдими? Чунки у аргентиналикка интизомий жазо қўлламади. Ҳакам воқеа жойидан анча узоқда эди ва бор имкониятини ишга солиб, 11 метрлик белгини кўрсатди ва бу қарори билан тўғри тахмин қилди. Аммо у Отаменди тўп ўйнашга ҳаракат қилди деганда ҳам, ҳеч бўлмаганда огоҳлантириш беришга мажбур эди. Агар ҳакам бу қўполликда қўлни ушлаб туриш ёки тўпга ўйнамаганлик ҳолатини аниқласа, аргентиналик футболчи майдондан четлатилиши керак эди, бироқ у сариқ карточкага ҳам лойиқ кўрилмади. Ахир у рақибни гол уриш учун яққол имкониятдан маҳрум қилганди.

Қизиғи шундаки, ўша пайтда унинг видеоёрдамчиси Квятковски Марцинякка бу ҳақда айтганди. ВАР ўйинчиларнинг майдонда бир-бирига нисбатан қандай жойлашишганини кўрди ва ҳимоячининг ҳаракатини рақибни гол уриш имкониятидан маҳрум қилиш деб баҳолаши керак эди, чунки Коло Муани тўпни эгаллаб олди ва бирга-бир вазиятга югуриб чиқди.

87-дақиқада эса Марциняк аргентиналиклар дарвозасига 11 метрлик зарбани белгиламади. У Маркус Тюрамга симуляция учун огоҳлантириш берди. Ҳакамнинг майдондаги жойлашуви унчалик яхши эмасди, лекин у французга нисбатан ҳеч ким қоидабузарлик қилмаганини ишонч билан айтди. Ваҳолангки, бу вазият пенальтига тортар эди.

109-дақиқада ҳакамлар бригадаси аргентиналикларнинг ҳужуми чоғида ўйинчилардан бирининг офсайд ҳолатини аниқламай, ЛионельМессининг голини тўғри деб ҳисоблади. Ҳакамлар ҳукмининг ҳаққонийлиги ярим автоматик офсайдни аниқлаш технологияси ёрдамида тасдиқланди.

Югуриш вақтида франциялик ҳимоячи рақибдан кўра дарвоза чизиғига яқинроқ эди. Бундан ташқари, компьютер ўзининг бешинчи нуқта позициясини ҳисобга олди, масалан, қўл бу ерда футбол ўйнаш ва гол уриш учун ишлатилмайдиган ҳолатда турибди.

Монтиелнинг қўполлиги учун пенальти белгиланди

116-дақиқада Марциняк жанубий америкаликларни 11 метрлик зарба билан тўғри жазолади. Ҳакам яхши ҳолатда эди ва Килиан Мбаппенинг зарбасини Гонсало Монтиель қўлини чўзган ҳолда қайтарганини кўрди. Бундай ҳаракатлар қоида бузилиши сифатида баҳоланади ва агар қоидабузарлик жарима майдончасида содир бўлса, пенальти билан жазоланади.

Киритилди: 10:04, 19.12.2022.
Ўқилди: 5488 марта.
Фикрлар: 56 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.