Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ФИФА-2026. Кейинги Жаҳон чемпионати қандай тарзда ўтиши керак?

Баҳо:
+ | -

Навбатдаги мунидални ҳам тарихга айлантирдик. Доҳанинг баланд-баланд бинолари, ранг-баранг стадионлари ва кўзни қувотирувчи манзараси, эндиликда, футбол тарихининг бир қисмига айланди. Очиғини айтганда, кўплар каби ташкилотчи ФИФА ҳам Қатардаги мундиалга қўл силташдан боши осмонда. Негаки, бу чемпионат энг яхшиси бўлиш билан бир қаторда, энг кўп танқидларга учрагани ҳам бўлди. Шундай экан, энди келажакни ўйлаш керак. Омма учун тўрт йилдан кейин бўладиган навбатдаги турнир ҳақида бош қотириш пайти келди. Хўш, 2026 йилги Жаҳон чемпионати қандай ўтади?

Келаси мунидал нақ учта давлатда ташкиллаштирилади, қанақадир биргина шаҳарда эмас. Бу дегани, тўртта вақт минтақасига бўлинган 16 та стадион ва миллионлаб мил масофани англатади. Биз яқин келажакда, 1998 йилдан бери ўзимиз кўриб ўрганиб қолган 32 та жамоани эмас, балки 48 та термани қарши олишимизга тўғри келади. Жамоалар сонининг кўпайиши Африка, Осиё ва Америка минтақаларидан кўпроқ термаларга жой бўлишини билдиради. Шунингдек, Океания минтақасига кафолатланган битта жой тақдим этилади. Ўйинлар сони ҳам мос равишда кўпроқ, 104 та бўлади ва 33 кун давом этади. Буларнинг бари тарихда илк марта юз беради. Ҳаммаси яхшикуя, лекин ўзига яраша муаммоли тарафлари ҳам бор-да!


Масалан, гуруҳлар кўпайганидан кейин 32 та жамоа қатнашаётгандаги одатий сценарийлар ишламай қўяди. Плей-оффга қандай чиқилади? Энг оддий вариант 12 гуруҳдан иккита жамоа ва яна 8 та энг яхши учинчи ўрин эгаларини олиб чиқиб, 1/32 босқичини шакллантиришдир. Бошқалар географик фарқларни инобатга олган ҳолда, турнирни "ғарб" ва "шарқ" минтақаларига бўлиб ўтказишни таклиф қилмоқда.
48 та жамоа иштироки кўзланаётган турнирда кунлик ўтказилиши керак бўлган ўйинлар сонини ҳам белгилаб олиш керак бўлади. Масалан, Қатарда гуруҳ баҳслари кунига тўрттадан ўтказилиб, умумий турнир давомийлиги 29 кунга қисқартирилди. 2026 йилги ЖЧ 33 кунга мўлжалланмоқда. Европанинг катта клублари ФИФАга босим қилиб, турнир чўзилиб кетмаслигини талаб қилмоқда. Шу сабабли муаммоларга интенсив ечим излаш керак.

Ваниҳоят, сўнгги муаммога етиб келдик. Бу — вақт масаласи. Маълумки, ФИФА мундиал ўйинларини жаҳоннинг қайси минтақасида кўп томоша қилинишига қараб, вақтини белгилайди. Аниқроғи, Европага қараб. АҚШнинг шарқий қирғоғидаги шаҳарлар Англиядан беш соат орқада юради. Энг ғарбий шаҳарлар эса саккиз соатга кечроқ. Борди-ю, Торонтода куннинг илк ўйини туш вақтида старт олса, бу даврда Буюк Британияда соат эрталабки 5 бўлади. Айнан шу туфайли Европадаги йирик телетранслация қилувчилар ўйинларни эртароқ бошланиши тарафдори бўлиб турибди. Шимолий ва Жанубий Америкаликлар эса буни хоҳлашмайди. Турнир ўтказиладиган шаҳарлар орасидаги масофанинг узоқлиги ҳам ноқулайликлар келтириб чиқаради. Муаммолар эса Жанни Инфантино ва унинг жамоаси томонидан ҳал қилиниши керак.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 15:58, 20.12.2022.
Ўқилди: 4095 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.