Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

Stadion.uz тахмини: Олимпиада финалини Эрматов бошқаради!

Баҳо:
+3 | -

Равшан Эрматов, Абдуҳамид Расулов ва Баҳодир Қўчқоровдан иборат ҳакамларимиз гуруҳи ҳамон Лондонда бўлиб туришибди, ФИФА ҳали уларнинг кетишига рухсат бергани йўқ. Бу бежиз бўлмаса керак. Тахминимизча, Эрматов Олимпиаданинг финал учрашувини бошқариб бориши лозим.

Эркаклар ўртасида футбол мусобақасининг ярим финалида Мексика терма жамоаси Япония устидан иродали ғалабага эришган бўлса (3:1), Бразилия жанубий кореяликларга ҳеч қандай имконият қолдирмади (3:0). Шу тариқа лотин медаллар тақдири Мексика ва Бразилия ўртасида ҳал бўладиган бўлди. Ярим финал ўйинларини эса европалик ҳакамлар — Жанлука Рокки (Италия) ва Павел Краловец (Чехия) бошқариб боришди.

Умуман олганда, ФИФА ҳакамлар қўмитаси барча ҳакамларга ўйинларни тенг бўлишга ҳаракат қилди. Қуйида ҳакамлар ва улар томонидан бошқариб борилган ўйинлар сони келтирилган:

Павел Краловец (Чехия)    - 3
Равшан Эрматов (Ўзбекистон) - 2
Феликс Брич (Германия)    - 2
Роберто Гарсия (Мексика)    - 2
Свейн Одвар Моен (Норвегия)    - 2
Юичи Нишимура (Япония)    - 2
Слим Жадидий (Тунис)    - 2
Вилмар Ролдан (Колумбия) - 2
Бен Уилямс (Австралия)    - 2
Бакари Гассама (Гамбия)    - 2
Жанлука Рокки (Италия)    - 2
Марк Клаттенбург (Буюк Британия) - 2
Марк Гейгер (АҚШ)     - 2
Раул Ораско (Боливия)    - 1
Хуан Сото (Венесуэла)    - 1
Петер О'Лири (Янги Зеландия)    - 1   

Кўриб турганингиздек, Боливия, Венесуэла ва Янги Зеландиядан келган ҳакамлардан ташқари, қолган барча ҳакамлар 2тадан ўйинни бошқаришди. Фақат чехиялик Краловец 3та ўйинда ишлашга улгурди. Чорак финал ўйинларини Германия, Колумбия, АҚШ ва Буюк Британия ҳакамлари бошқаришди. Тахминимизча, чорак финал ва ярим финал ўйинларига тайинланган ҳакамларда финал ва 3-ўрин учун баҳсни бошқариб бориш имконияти пастроқ бўлса керак.

Шундай бўлсада, медаллар тақдирини ҳал қиладиган ўйинларни бошқариши мумкин бўлган ҳакамлар талайгина. Аммо улар орасида энг машҳури ва рейтинги энг баланди — Равшан Эрматов. Шунинг учун ҳамюртимизнинг ФИНАЛ баҳсини бошқаришини тахмин қилишга жазм этамиз. Тахминимиз қанчалик тўғри чиқишини эса бугун-эрта расман билиб оламиз.

P.S. Осиёнинг икки жамоаси ўртасидаги бронза медаль учун кечадиган учрашувни Марк Клаттенбург (Буюк Британия) бошқарса керак.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:40, 08.08.2012.
Ўқилди: 5909 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.