Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Улар фаолиятини қаерда давом эттиришади?

Баҳо:
+1 | -

Январда Европанинг топ чемпионатларида қишки трансфер ойнаси очилади. 31 декабрдан эса шартномаси 30 июнда тугайдиган футболчилар янги клублар билан музокаралар олиб бориш ва шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлади. Шартномаси ёзда тугайдиган футболчилар қаторида эса Жаҳон чемпионатининг асосий қаҳрамони ҳам бор!

Лионель Месси, “ПСЖ”

Лионель Месси Қатардаги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлди. Аргентиналик футболчи турнирда ғалаба қозонди ва турнирда “гол+пас” тизимида 7+3 кўрсаткичини қайд этди.

Ҳужумчи жорий мавсумда “ПСЖ”да ўтган мавсумга қараганда яхшироқ ўйнади, барча мусобақаларда 19 ўйинда 12 гол ва 14 голга ассистентлик қилди. Аргентина терма жамоаси муваффақиятидан сўнг парижликлар ҳужумчини олиб қолиш учун барча имкониятларни ишга солмоқчи.

Goal.com нашрининг сўнгги маълумотларига кўра, Месси клуб президенти Носир Ал-Хелайфидан "ПСЖ" билан музокаралар таклифини олган. Порталнинг қайд этишича, учрашув яқин кунларда бўлиб ўтиши керак. Мессининг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар тузилган.

Маркус Тюрам, "Боруссия" М

Франциялик ҳужумчи Қатардаги жаҳон чемпионатида бешта ўйинда майдонга тушиб, Польша ва Аргентинага қарши ўйинларда биттадан голли узатмага муаллифлик қилган. Ҳужумчи 2022/2023 йилги мавсумнинг биринчи қисмини кучли ўтказди: у Мюнхенгладбахнинг "Боруссия"си таркибида 17 ўйинда 13 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Тюрам "Арсенал" ёки "Бавария"га ўтиши мумкин. Goal, Bild нашрига таяниб, немислар жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори учун “канонирлар”дан 12 миллион евро талаб қилишини маълум қилди. Товон пулининг камлиги Тюрамнинг “Боруссия” билан шартномаси келаси ёзда тугаши билан боғлиқ. Немис клуби футболчини июн ойида текинга қўйиб юборгандан кўра, пулни ҳозир олишни афзал кўрмоқда.

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета франциялик футболчини жароҳат олган ҳужумчи Габриэл Жезуснинг ўрнини босувчи вариант деб ҳисоблайди. “Бавария”га келсак, клуб ёзда бир ҳужумчи сотиб олишни режалаштирган.

Лука Модрич, “Реал Мадрид”

37 ёшли ярим ҳимоячи Хорватия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида барча еттита ўйинда майдонга тушди. Лука Модрич самарали ҳаракатлари билан гол ура олмади, балки катта ҳажмдаги ишни майдон марказида бажарди. 2022/2023-йилги мавсумда ярим ҳимоячи “Реал” сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Энди хорватнинг келаси мавсумни қаерда ўтказиши аниқ эмас, аммо "Рома"да бўлиши мумкин. Defense Central нашрининг ёзишича, Италия клуби раҳбарияти Модрични ёзда ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Лука фаолиятини "Реал Мадрид"да якунлаш истагини тасдиқлаган бўлса-да, агар мадридликлар унга бир йиллик шартнома таклиф қилмаса, у "Рома"га ўтиши мумкин.

Анхель Ди Мария, "Ювентус"

34 ёшли вингер жаҳон чемпионатида еттита ўйиндан тўрттасида майдонга тушди: у Мексика билан баҳсда голли узатмани амалга оширди ва Франция билан финалда гол+пас тизимида 1+1 ҳисобини қайд этди. Анхель Ди Мария 2022/2023-йилги мавсумда “Ювентус” сафида атиги 10 та ўйин ўтказган. У 9 ўйинни жароҳати ва иккитасини дисквалификация туфайли ўтказиб юборди.

Инсайдер Николо Шкиранинг хабар беришича, ярим ҳимоячига Бразилия, МЛС ва БАА жамоалари қизиқиш билдирмоқда, бироқ жаҳон чемпионининг ўзи аввалроқ ватанига қайтишни режалаштирган бўлса-да, “Ювентус”ни тарк этиш ниятида эмас.

Марко Асенсио, “Реал Мадрид”

26 ёшли испаниялик Қатарда тўртта ўйин ўтказиб, битта гол урди. Асенсио бу мавсумда "Реал Мадрид"да яхши ўйнаяпти, 15 ўйинда 3 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Cаlciomercatoweb хабарига кўра, футболчига "Арсенал", "Милан" ва "Ювентус" клублари қизиқиш билдирмоқда. Мundo Deportivo нашрининг ёзишича, Микель Артета шахсан ўзи "канонирлар" раҳбариятидан Маркони январ ойида сотиб олишни сўраган. “Реал” ёзда вингернинг трансфери учун 50 миллион евро сўраган эди, бироқ унинг шартномаси тугашига олти ой вақт қолгани учун нархни пасайтириши мумкин. Аввалроқ футболчига "Барселона"дан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Илкай Гюндоган, “Манчестер Сити”

32 ёшли марказий ярим ҳимоячи жаҳон чемпионатида 3 ўйинда ҳам майдонга тушди. Гюндоган Германия терма жамоасини гуруҳдан чиқишга ёрдам бермади, Япония дарвозасига урган голи эса жамоани мағлубиятдан қутқариб қолмади. Немис футболчи 2022/2023-йилги мавсумда 20 та ўйинда майдонга тушиб, “Манчестер Сити” сафида барча мусобақаларда 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Хави ярим ҳимоячини "Барселона"га ўтказмоқчи эди, бироқ Мundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар молиявий муаммолар туфайли трансферни амалга ошира олмайди. Футболчининг ўзи эса Бундеслигага қайтиш ҳақида ўйламоқда.

Киритилди: 14:57, 23.12.2022.
Ўқилди: 2904 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.