Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

ЎФА этика қўмитаси қарори: Тотилизаторга пул тиккан ва келишилган учрашувларда иштирок этган ҳакам ва ўйинчилар футболдан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистон Суперлигаси, Про лига ва Биринчи лиганинг бир қанча учрашувларида бош ҳакам сифатида ишлаган Э.Турсунов ўзининг таниши фуқаро Р.Сахобутдинов орқали хорижий букмекерлик ташкилотлари вакиллари билан ўзаро тил бириктирган ҳолда ўйинларнинг натижасига таъсир ўтказиш ва тотализаторга пул тикиш орқали моддий манфаатдор бўлиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси Э.Турсуновни Интизом кодексининг 5.60-банди билан айбдор деб топди ва унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш жазоси тайинланди. Фуқаро Р.Сахобутдинов ҳам Интизом кодексининг ушбу банди билан айбдор деб топилиб, ўрганиш ишларига ёрдам берганлиги ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 2 йил муддатга четлатилиш жазоси белгиланди.

Шунингдек, бир қатор футболчилар келишилган ўйинларда иштирок этганликда гумон қилинаётганлиги ҳолати юзасидан «Машъал» ПФК томонидан юборилган мурожаатни ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди.

Хусусан, футболчилар С.Раҳматуллаев ва Н.Павленко хорижий букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот вакиллари билан ҳамкорлик қилиб, келишилган ўйинларда қатнашишга ҳаракат қилганлиги аниқланди. Ушбу футболчилар Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси томонидан Интизом кодексининг 5.52, 5.53, 5.60-бандларига асосан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 1 йил муддатга четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси тайинланган.

Шу билан бирга, «Машъал» ПФК футболчилари Р.Ягудин ва Д.Тўхтабоев ЎФА Интизом кодексининг 5.53-бандига мувофиқ «Футбол бутунлигини (яхлитлигини) ҳимоя қилиш тўғрисидаги Декларация» бандларини бажармагани, яъни спорт меъёрий ҳужжатларига зид бўлган ҳар қандай уриниш ёки бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар тўғрисида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекциясини ўз вақтида хабардор қилмагани учун айбдор деб топилиб, ҳар бирига жарима жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, 2010 йилда (U-12) туғилган тарбияланувчилар ўртасида «Профессионал футбол мактаблари лигаси» Ўзбекистон кубоги доирасидаги Тошкент вилояти ФММ — Хоразм вилояти ФММ ўртасидаги учрашувни бошқарган ҳакамлар М.Орзидинов, Г.Бобомуродов ва М. Бегалиевга ўйинни «тўғри» бошқаришлари учун «Хоразм» ПФКнинг ёрдамчи мураббийи М.Абдуллаев томонидан 3 млн. сўм миқдорида пул маблағлари берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси томонидан бош ҳакам М.Орзидиновга 2 йил муддатга, ҳакамлар Г.Бобомуродов ва М. Бегалиевларга 1 йил муддатга, «Хоразм» ПФКнинг ёрдамчи мураббийи М.Абдуллаевга эса 1 йил муддатга футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан четлатиш интизом жазолари тайинланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича ОФК, «Спортрадар» ва бошқа тегишли ташкилотлар билан билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келаётганлигини маълум қилади. Ўз навбатида, келгусида аниқланадиган ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантиради.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:16, 23.12.2022.
Ўқилди: 2353 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5736]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5366]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4380]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3651]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3194]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2663]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2617]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2580]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2499]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2383]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик