Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Суҳроб Бердиев: «Суперлигада ҳам «Андижон»нинг ўз ўрни борлигини кўрсатиб қўямиз»

Баҳо:
+ | -

“Андижон” клуби етакчиларидан бири Суҳроб Бердиев ҳам бошқалар қатори қишки ўқув-машғулот йиғинида астойдил меҳнат қилмоқда.

У жамоанинг Суперлигага қайтишида анча тер тўкди. Футболчи жамоасининг янги мавсумга тайёргарлиги ва бош мураббий ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Машғулотларни кўтаринки кайфиятда бошлаганмиз ва бу бизнинг мураббийлар алмашинувидан кейинги биринчи йиғинимиз. Ҳаммаси режа асосида давом этяпти. Янги бош мураббий – Александр Хомяковнинг ишини билардик ва мана, энди биргаликда ишлаяпмиз.

Ҳозирги тайёргарлигимиз жуда яхши, футболчилар билан маза қилиб шуғулланяпмиз.

Ҳамма хордиқдан қайтган. Эски спорт формамизни тиклаш жараёни кетяпти, барчаси яхши. Кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Тўп билан ҳаракат қиляпмиз ва тренажёр залида ҳам ишлаяпмиз. Мураббий тактикаларини қўллаяпти ва қизиқарли янгиликлар бўляпти. Барчаси ажойиб ва кўнгилдагидек.  

Январь ойида янги ўйинчилар қўшилишини айтишяпти. Жамоамизда рақобатбардош таркиб бўлади ва бундай ашаддий мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнашимиз бизга қўшимча куч-қувват беради. Кўпроқ ғалабалар қозониб, Суперлигада ҳам “Андижон”нинг ўз ўрни борлигини кўрсатиб қўямиз. Бутун жамоамиз билан олдимизга қўйиладиган мақсад учун курашамиз", - дейди Суҳроб Бердиев.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:31, 24.12.2022.
Ўқилди: 1110 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.