Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Танловга: Спортимизда ислоҳотлар даври келмадими?

Баҳо:
+10 | -

Олимпиада мусобақалари ҳам ўзининг энг қизғин палласига кириб бўлди. Аллақачон қаторлаб давлатлар ўзларининг байроқларини Лондон осмони узра аллақачон виқорла ҳилпиратишга улгурди.

Кутилганидай бу йил ҳам хитойлик спортчилар медаллар шодасини қаторлатиб ташлаган бўлса, АҚШ, Буюк Британия, Россия каби давлатлар ҳам ўзларининг нималарга қодир эканликларини яна бир бор жаҳон олимпиадаси мухлисларига кўз-кўз қилишди. Аммо биз-чи?

Олимпиадада барча спорт туридан баҳслар ўтказилган бўлса, шундан 6таси жамоавий бахсларга тўғри келади. Аммо буни бизга умуман қизиғи йўқ. Сабаби биронта ҳам жамоавий спорт туридан иштирок этмаймиз! Бу мустақил бўлганимиздан буён давом этади.
Футбол, воллейбол, баскетбол, қўл тўпи, чим устида хоккей, сув полоси каби жамоавий спорт турлари ичида фақатгина сув полосигина юртимизда ривожланмаган. Қолган спорт турлари бўйича эса мактабда ҳам, коллежларда ҳам, олий таълим муассасаларида ҳам доимий равишда шуғулланиб келинади. Хеч қайси давлатда йўқ бўлган ажойиб имконият бизнинг давлатда бор! Қайси имконият эканлигини барча яхши билади. Уч босқичли спорт мусобақалари ҳақида бутун дунёга кўксимизга уриб мақтанамиз. Хақиқатан ҳам мақтанишга арзигулик спорт мусобақалари. Аммо бунинг натижаси қаерга кетяпти? Нега шу пайтгача биронта жамоавий спорт турларидан иштирок этмаганмиз? Чемпион бўлишлик ўз йўлига. Олимпиадани асосий шиори иштирок этиш билан боғланади. Ёш давлатмиз деб айтиш ноўрин, сабаби юқоридаги спорт турлари билан собиқ иттифоқ даврида ҳам шуғулланиб келганмиз. Нега бундай?

Бунинг асосий сабаби ҳақида жуда кўп бош қотирдим. Бунга кимдир жавоб берадими? Футбол бўйича олимпиа терма жамоамиз чиқа олмагани учун бутун юртимиздаги футбол мухлислари муҳокама қилишди. Айбдорлар ўз йўлида жавоб беришди. Аммо баскетбол, воллейбол, қўл тўпи каби спорт турларидан иштирокчи чиқара олмаган маъсул шахсларни ҳеч ким ёдига олгани йўқ. Ёки “Спорт” каналимизда ҳам буни муҳокамаси бўлганини эслай олмайман. Спортга оид муҳокама қиладиган интернет саҳифаларимиз йўқ. Шу сабабли ҳам олимпиада ҳақидаги асосий маълумотларни stadion.uz ва uff.uz сайтларидан олиниб, мухлислар томонидан муҳокама қилиниб келинмоқда. Умуман миллий олимпия қўмитамиз бу борада нега етарлича иш ташкил қилинмайди? Ёки ҳалиям жамоавий спортда таниш-билишчилик ва қариндош-уруғчилик борми? Шаҳсан мен бизнинг спортчиларни дунёнинг бошқа спортчиларидан кўра кучсиз деб ҳисобламайман. Ҳозирда ҳар бир вилоятда, туманларда спортнинг барча турлари билан шуғулланиш учун жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган очиқ ва ёпиқ спорт иншоатлари бор ва улар барча талабларга жавоб берадиган спорт инвентарлари билан жиҳозланган. Аммо ҳалиям оқсашимиз етарлича. Республика доирасида бўладиган кўп мусобақаларда виждонсиз кишиларнинг аралашуви билан истеъдодли спортчиларнинг синдирилиб юборилганини кўп эшитганмиз. Айнан шунинг учун ҳам энг катта мусобақаларда натижаларимиз аянчли кўриниш олмоқда.

Жамоавий спортдан чиқа олмаслигимизни сабаблари жуда кўп. Хитой олимпия жамоаси Сеул (1988)да бўлган олимпия ўйинларидан кейин мамлакатда жуда катта танқидга дуч келган экан (5 та олтин, 11 та кумуш, 12 та бронза). Шундан кейин давлат спорт сиёсатида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилган. Бунинг натижасида эса Хитойнинг олаётган медалларига ҳозирда бутун дунё олқишлаб турибди.

Бизда ҳам ислоҳотлар вақти келмадимикан? Бу йил 55 нафар спортчи иштирок этган бўлсада, булардан фақат бармоқларимиз билан санайдиган қисмигина совриндор бўляпти, холос. Қачонгача бошқаларга ҳавас қиламиз. Мухтарам юртбошимизнинг саъй-ҳараткатлари билан ташкил қилинган шундай ажойиб имкониятларни осмонга совуриб юриш қачонгача давом этади. Миллий олимпия қўмитаси ва унинг вилоятлардаги маъсуллари ҳам жавобгар бўладиган давр келмадимикан? Халқимизда ажойиб бир мақол бор: “Ҳамак қовундан ранг олади”, деган. Агар ҳозирги иштирокчиларимиз ҳамак бўлиб қайтаётган бўлса, қолган ҳамакларимиз қачон пишиб етилади? Хуллас, ислоҳотларимизни ҳозирдан бошламасак бўлмайди!!!

Бегали Азимов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:22, 08.08.2012.
Ўқилди: 6237 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.