Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Месси Аргентинанинг бўлажак президентими? Мамлакатда қизиқарли сўровнома ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Аргентиналиклар ҳануз Қатарда содир бўлган воқеалардан ҳаяжонда. Байрам рамзи эса ҳамон ўша-ўша – Лионель Месси. Giacobbe y Asociados ташкилоти уни даҳо ва коинотнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олиш ўрнига, қизиқарли сўровнома уюштирди. Сўровноманинг мақсади агар у мамлакат президентлигига номзодини илгари сурса, мамлакатнинг нечи фоиз аҳолиси унга овоз беришини аниқлаш эди.

Ажабланарлиси шундаки, Аргентинада жиддий ва сиёсий саводли кишилар жуда кўп экан. Ҳаттоки жаҳон чемпионати ҳам футболчилар ва президентлар турли йўллардан боришлари кераклигини унутиш учун сабаб бўлмади. Сўровномада иштирок этганларнинг 43,7 фоизи амалдаги давлат раҳбари Алберто Фернандесни эмас айнан Мессини танлашини айтган. 37,8 фоиз иштирокчилар амалдаги давлат раҳбарини Лионелга алмаштирмайди. 17,5% иштирокчилар эса овоз беришмаган. Жами сўровномада турли ёшдаги 2500 киши иштирок этди. Манбага кўра, футболчи аҳолида иккита туйғуни уйғотади – қувонч ва ҳайрат.

Шу билан бирга, респондентлар Аргентина терма жамоаси ва Мессининг, хусусан, ғалабани нишонлашда сиёсатга аралашмаслик ишорасини юқори баҳолаганликларини мамнуният билан қайд этишди. Жамоа Буенос-Айресга етиб келганидан сўнг дарҳол президент саройига таклифнома олди. Бироқ, Аргентина футбол федерацияси сиёсатчилар бўлаётган воқеалардан фақат фойда олишни истайди, деб ҳисоблаб, буни рад этди.

Яна бир қизиқ факт - иштирокчиларга Аргентина терма жамоасидаги сиёсий йўналиш ҳақидаги савол берилди. Бу ерда эса Месси пешқадам эмас. Энг кўп овоз Анхель Ди Мария учун - у 97,4 фоиз овозга эга, ундан кейин Месси (96,7 фоиз), кейин эса - бош мураббий Лионель Скалони (96 фоиз). Қуйида рўйхатда Хуан Альварес (95,8%), Эмилиано Мартинес (92,4%) ва Родриго Де Пауль (85,1%) овоз олган.

Қизиғи шундаки, Месси сиёсатга аралашмасликни афзал кўради ва деярли ҳеч қандай хатти-ҳаракатга изоҳ бермайди. Шунга қарамай Аргентинадаги сиёсатчилар Месси образидан фойдаланишди. Яқинда Лео оиласи учун уй қураётган Фунес шаҳрининг фахрий фуқароси, деб тан олинди. Шаҳар ҳокими буни мамнуният билан ижтимоий тармоқларда эълон қилди. Аммо футболчининг Аргентинадаги сиёсий ҳаёти ҳали ҳам чегараланган.

Киритилди: 14:54, 28.12.2022.
Ўқилди: 1626 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.