"Челси" ҳимоячиси Рис Жеймс сешанба куни "Борнмут"га қарши АПЛ ўйинидан кейин яна жароҳат олди. Тhe Athletic хабарига кўра, 23 ёшли футболчининг жароҳати аввалига кўрингандек жиддий бўлмаган. Манбага кўра, Жеймс уч-тўрт ҳафта ичида ўз вазифасига қайтиши мумкин.
Рис Жеймс 2022/2023-йилги мавсумда “Челси” сафида 12 та ўйинда майдонга тушди. Уларда ҳимоячи иккита гол урди ва шерикларига иккита самарали узатма берди.