Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Нима учун «Наполи»ни танлагани, кумири кимлиги ва омма берган лақаби хусусида — Хвичанинг йил сўнггидаги интервьюси

Баҳо:
+ | -

Хвича Кварацхелия - 2022/2023 йилги мавсум биринчи қисмида «Наполи»нинг энг ёрқин юлдузи бўлди. Грузиялик ярим ҳимоячи А Серияда ажойиб ўйин кўрсатмоқда ва 12 ўйинда 6+7 натижа қайд этди. «Локомотив» Москва ҳамда «Рубин»нинг собиқ футболчиси ўзи учун муҳим йил якунида DAZN нашрига интервью берди. Биз унинг энг муҳим қисмларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Хвича кимни ўзининг кумири деб билишини айтди.

— Севимли футболчим Гути. Мен уни доим кузатардим, унинг ўйин услуби менга ёқади. Мен унга қараганимда ажойиб ҳаракатларни кашф қиламан, лекин у тезда нафақага чиқди. Шундан сўнг Криштиану Роналду менинг севимли футболчимга айланди.

«Наполи» ярим ҳимоячиси ўзини Европанинг энг кучли футболчиларидан бири деб ҳисоблайдими?

— Мен ҳали ҳам бу мақомдан узоқдаман, лекин буни тасдиқлаш учун қўлимдан келганини қиламан. Грузиядан ажойиб жамоага келишимни кутмагандим. «Наполи» каби клубда ўйнаш менинг орзуим эди, лекин ҳали олдинда жуда кўп ишлар бор.

Нима учун Кварацхелия «Наполи»ни танлади?

— Биринчи навбатда, жамоа номи туфайли. Бу ерда жуда яхши футболчилар бор. Кейин «Наполи» ўйинларини томоша қилганимда, мураббий услубига мукаммал мослаша оламан деб ўйладим. Уларнинг ўйини менга жуда ёқди. Энди айтишим мумкинки, мен «Наполи»нинг тўлақонли аъзосиман. Бундан ташқари, шаҳар ўзининг гўзаллиги билан ҳайратда қолдиради ва неаполликлар ажойиб одамлардир. Бу ерда одамлар футболга муҳаббат билан яшайди. Футболни ҳамма тушунади. Бутун шаҳар сизни қўллаб-қувватласа ва доимо сизга муҳаббат билдирса, ўйинчи ғайрат билан ҳаракат қилади.

Бошқа Италия жамоаларичи? Улар ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?

— Аниқ билмайман, «Наполи»дан таклиф бўлгани учун бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламагандим. Клуб билан музокаралар тахминан икки йил давом этди. Бундай катта жамоа менга қизиқиш билдираётганидан хурсанд бўлдим. «Наполи» либосини кийишга сабрим етмасди.

Дастлабки учрашувларданоқ маҳаллий журналистлар ва мухлислар Неаполнинг янги юлдузига лақаб беришни бошладилар: Зизи, Анжело Аззурро, Кварадона ёки Квараваджо. Кварацхелия улардан энг севимлисини танлади:

- Танлаш жуда қийин бўлди. Уларнинг барчаси жуда ёқимли. Лекин, албатта, Марадона номининг кичик бир қисми сизнинг исмингизга қўшилса, бошқача туйғу қолдиради. Бу мени ғурурга тўлдирди. Демак, Кварадона — мукаммал тахаллус.

Манба: DAZN
Киритилди: 13:05, 29.12.2022.
Ўқилди: 1765 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.