"Ливерпуль" АПЛда кетма-кет 4 та ғалабага эришди.
АПЛнинг 18-турида Юрген Клопп шогирдлари “Лестер”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, “Ливерпуль” АПЛнинг сўнгги 4 турида 4 та ўйинда ғалаба қозонди.
"Қизиллар" 28 очко билан турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. Кейинги турда мерсисайдликлар "Брентфорд" билан учрашади. Учрашув 2 январь куни бўлиб ўтади.