Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Анчелотти: «Фақат уч очко учун ҳаракат қилдик»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания Ла лигасининг 15-туридан ўрин олган «Вальядолид»га қарши баҳсдан сўнг ОАВга ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Қироллик» клуби якунда 2:0 ҳисобида ғалабани нишонлади. Ҳар иккала голга ҳам ҳужумчи Карим Бензема муаллифлик қилди.

«Ушбу ажойиб йилни муваффақиятли якунлаш учун «Реал Мадрид» ғалаба қозониши керак эди ва буни уддаладик. Ўйин қийин бўлди, аммо биз фақат уч очко учун ҳаракат қилдик. Якунда ҳаммаси жойига тушди ва биз ғалабани нишонлаяпмиз», - деди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, 15 турдан кейин Мадрид клуби 38 очко билан Ла Лига турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Анчелотти шогирдлари иккинчи ўриндаги «Барселона»дан бир очкога олдинда.

Киритилди: 11:49, 31.12.2022.
Ўқилди: 827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.