"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд АПЛнинг 18-тури доирасидаги "Эвертон"га қарши учрашувда гол урди.
Бу гол норвегиялик ҳужумчи учун Премьер-лига жорий мавсумидаги 21-гол бўлди.
Шу тариқа, у лиганинг янги рекордини ўрнатди. Холанднинг натижаси Премьер-лиганинг бир мавсумида йил охиригача ўйинчи томонидан урилган энг кўп голдир.