Криштиану Роналду "Реал"дан "Ювентус"га ўтганидан кўп марта пушаймон бўлган.
Relevo нашрининг португалиялик футболчининг атрофидагиларга таяниб хабар беришича, Роналду ҳеч қачон Туринда Мадриддагидек бахтли бўлмаган. Бир неча ой давомида Криштиану ўзини жуда ёмон ҳис қилди ва "Ювентус"га ўтганидан афсусланди.
Роналду "Ювентус"да сермаҳсул ўйнаган ва бир нечта совринларни қўлга киритганига қарамай, у ҳеч қачон жамоага тўғри келмаган. У "Юве"даги шериклари билан деярли мулоқот қилмаган.
Роналду ниҳоят "Юве"дан чарчаганида "Манчестер Юнайтед"га ўтди.
Қайд этилишича, “Манчестер Юнайтед” билан шартнома бекор қилинганидан сўнг ҳужумчи “Реал”дан унга таклиф билан чиқишни сўнгги дақиқаларгача кутган. Шу туфайли Роналду ҳатто Мадрид базасида машғулотларга ҳам борди. Бироқ, "Реал" унга шартнома таклиф қилмади.
Бир неча кун олдин ҳужумчи Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби футболчисига айланди.