Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Диёр Имомхўжаев: "Кимлардир Аббос Файзуллаевнинг ОЧЛда Роналдуга қарши ўйнашидан кўра, унинг U-20 Осиё чемпионатида ўйнашини кўпроқ истамоқда"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги каналида Ҳалқаро майдонлардаги квоталар сонини ошириш ва Аббос Файзуллаев ҳақида фикр билдирди.

"Чемпионлар лигасига 1 та ва ОФК кубогига 1 та йўлланма. Ҳа, бу биз учун кам. Квоталар сонини йилдан-йилга ошириб бориш эса ўзимизнинг қўлимизда. Тушунтиришга ҳаракат қиламан.

ОФК квоталар белгилашда сўнгги 4 йиллик натижаларга эътибор қаратиб келаётган эди. Бунинг натижасида биз 2023/24 йилги мавсум учун 2+2 квотасига эга чиқдик. Ҳозирги ҳолатда ғарб минтақасида Саудия, Эрон ва Қатардан ортдамиз.

2024/25 йилги мавсумдан эътиборан ОФК квота ажратишда сўнгги 8 йиллик натижаларга эътиборини қаратади. Оқибатда БАА ҳам биздан ўзиб кетади. Чунки таҳминан 2014-17 йиллар давомида футбол клубларимиз халқаро майдонда жуда суст иштирок этган. Ҳисоблаш эса 2015 йилни ҳам назарда тутади. Пандемия сабаб 2020 йил ҳисобга киритилмайди.

Февраль ойида Насаф, августдан бошлаб Навбаҳор ва АГМК, сентябрдан бошлаб Пахтакор ва Насаф Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этишига тилакдошмиз. Бу эса квоталаримиз сонини оширишга ёрдам бериши мумкин. Ҳозирги ҳолатда эса БАА ҳам анча илгарилаб кетган.

Ўша 2014 йиллардан бошлаб биз лицензиялаш жараёнига паст назар билан қараганмиз, футбол клубларимизни том маънода профессионал футбол клубларига айлантиришда кўзбўямачилик билан машғул бўлганмиз. Футбол шарҳи, Соккер клуб каби дастурлар, Эрудит спорт газетасидаги мақолалар бежизга яхши кўрилмаган. Чунки ўша вақтлардаги ҳолат уларда ифода этилган. Биз ҳақиқий ҳолатимизни аниқ тан олишимиз ва кейинги режаларни шунга қараб мослаштиришимиз шарт. Бироқ афсуски, бугун биз смс ёзган шахслар Аббос Файзуллаевнинг Чемпионлар лигасида эҳтимолий Роналдуга қарши ўйнашидан кўра, унинг U20 Осиё чемпионатида тўп суришини кўпроқ истамоқда. Бу эса бизга потенциал Шомуродовларни эмас, бир неча йил йўқолиб қолиб, кейин катта қийинчилик билан оёққа турадиган Искандеровларни тақдим этиши ҳақиқатга яқинроқ. Келажак авлод биздан ранжимаслиги учун ҳам хушёрроқ бўлишимиз шарт." - дейилади Имомхўжаевнинг постида.

Киритилди: 15:37, 03.01.2023.
Ўқилди: 2499 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.