"Барселона" президенти Жоан Лапорта аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг клубни тарк этиши сабабларига изоҳ берди.
"Мен "Барселона"ни футбол тарихидаги энг яхши футболчидан устун қўйишим керак эди. Иқтисодий инқироз пайтида мен уни ушлаб тура олмадим. Менимча, бу клуб учун энг яхши қарор эди. Ҳозир у "ПСЖ" футболчиси, мен у ҳақида гапирмасликни афзал кўраман. Эътиборимизни "Барселона"га қаратганмиз.
Лионель ҳар доим клубимизнинг бир қисми бўлиб қолади, мен унинг бошқача якунланишини истардим. Бир нечта вариант бор, лекин ҳозир бу ҳақда гапириш нотўғри. Бизнинг ҳали ҳам алоқамиз бор" - деди Лапорта Cadena Serda билан суҳбатда.
Аввалроқ, 35 ёшли аргентиналик футболчи "ПСЖ" билан янги шартнома имзолашга рози бўлгани хабар қилинганди. Шартнома муддати икки йил бўлиб, у "1+1" схемаси бўйича имзоланади. Мессининг маоши амалдаги шартномага нисбатан ортади.