Кириш Регистрация

Жоан Лапорта: «Суперлига 2025 йилдан ишга тушади»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта Европа суперлигаси лойиҳаси 2025 йилдан ишга тушишини айтиб ўтди.

«Баҳорда Суперлига масаласида қарор қабул қиламиз. Ушбу лойиҳа клублар учун худди футболчилар учун Босман қоидаси каби бўлади. Агар ушбу лойиҳа шаффоф бўлмаганида, мен унда иштирок этишга розилик бермаган бўлардим.

Лойиҳани «Реал», «Ювентус» ва бошқа клублар билан бирга қабул қиляпмиз. Кўп клублар ҳали ўзларининг ошкор этилишларини исташмаяпти. Футболда биз ўзгартиришни истаган ягона нарса — бошқарув модели. Шунинг учун УЕФА бир томон сифатида музокаралар столига ўтирсин.

Агар қарор ижобий қабул қилинса, Суперлига 2025 йилдан бошлаб йўлга чиқиши мумкин. Агар у манфаатли бўлмаса, қандай чора қўллаш кераклигини ўйлаб кўрамиз. Қанчалик муваффақиятга эришишимиздан келиб чиқиб Суперлиганинг келажаги ҳал этилади.

Суперлига лойиҳаси Англия премьер-лигаси билан рақобатбардош бўлади. Англия жамоалари ҳам унга киришини истаймиз. Улар биринчи босқичда Суперлигада иштирок этишмайди.

Миллий чемпионатлар тарафдори сифатида шуни айтаманки, иккинчи босқичдан бошлаб АПЛ клублари Европа суперлигаси лойиҳасига қўшилишади», – деди Жоан Лапорта.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:52, 06.01.2023.
Ўқилди: 1933 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик