Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг

«Лондон олимпиадаси» викторинасида яна 3та саволнинг жавоби топилди

Баҳо:
+ | -

Кеча Артур Таймазов олтин медалн қўлга киритганидан кейин "Лондон олимпиадаси" мавзусида ўтказилган башорат-викторинада 3та саволнинг жавобини топдик.

Танловнинг биринчи саволи бўлган "Ўзбекистон делегацияси сафида қайси спортчи биринчи бўлиб олтин медални қўлга киритади?"га Артур Таймазов дея белгилаганлар ўз ҳисобларига 1 очкони қўшиб қўйишди.

Олимпиадада эркин курашчиларимиз ҳозирча бизга 2та медал (олтин ва бронза)ни тақдим этишди. Қолган 2та медалимиз дзюдо ва боксга тегишли. Бугун фақат 2 нафар курашчимиз баҳсларда иштирок этишини инобатга олсак, бизга энг кўп медални эркин ва юнон-рум курашчиларимиз келтиришди. Викторинанинг 5-саволида айнан шу жавобни танлаганлар ўз очколарини яна биттага оширишди.

Шунингдек, танловнинг "Ўзбекистон спорт делегацияси Олимпия ўйинларида умумий ҳисобда нечта медалга эга бўлади?" 3-саволига "4-6та" вариантини танлаганларни бир очко билан табрикласак бўлади. Сабаби аниқ: ҳозирча 4та медалга эгамиз ва бугун иштирок этадиган курашчиларимизнинг ҳар икки нафар медални қўлга киритган тақдирда ҳам, медалларимиз сони 6тадан ошмайди.

Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида ҳозирча 47-ўринни эгаллаб турибди. Бу эса ҳозирча танловнинг шу ҳақдаги саволининг "40-ўриндан паст" жавобига мос. Аммо бу ўзгариши мумкин. Бу нарса бугунги курашчиларимизга боғлиқ.

"Лондон олимпиадаси" викторинаси жавоблари ва рейтинги билан қуйидаги саҳифаларда танишиб олишингиз мумкин: компьютер ва мобиль версия орқали.

Ҳозирча рейтингда "Xorazmshox" никли мухлис 4 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 17 нафар иштирокчи эса 3 баллдан тўплашган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:41, 12.08.2012.
Ўқилди: 4777 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик