"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Коди Гакпонинг "Вулверхэмптон"га қарши (2:2) ўйини ҳақида гапирди.
"Гакпо бизнинг ўйинимизга жуда мос тушади. Бу фақат биринчи қадам ва бу ҳеч қачон осон эмас. Биринчи ўйиндаёқ ундан мукаммал ўйин талаб қила олмадик, лекин у ўзини муносиб кўрсатди. Вақт ўтиши билан биз унинг кучли томонларидан унумли фойдаланишга мажбур бўламиз", - деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Коди Гакпо "Ливерпул"га ПСВдан 42 миллион евро эвазига ўтган эди.