Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

«Барса» - маърифат гулшани

Баҳо:
+1 | -
Бўлим:

Испания Ла Лигаси-2022|2023 пешқадами - «Барселона»ни илм-маърифатпарвар клуб сифатида ҳам таърифлаш мумкин.

 Бинобарин, Каталония жамоаси таркибидаги футболчилардан 6 нафари қайсидир университетда таҳсил олган, уларнинг айримлари қўлида олий таълимни тасдиқловчи диплом ҳам бор. Яна икки футболчи эса аллақачон мураббийлик лицензиясини қўлга киритишга улгурган.

Спорт матбуотида олий маълумотли футболчилар ҳақида ёзувлар кўп эмас. Зеро, нафақат замонавий профессионал футбол, балки бутун спортда ҳам ўзини маърифат ўчоғига урган йигитлар кам учрайди. Лекин бугунги «Барселона» ушбу тенденцияга мутлақо қарши. Ҳар ҳолда, «Барса»дек маърифатпарвар топ-клуб бошқа торпилмаса керак. Диққат қилинг, айни пайт Каталония фахри шарафини ҳимоя қилаётган 6 нафар футболчи олий маълумотга эга, қолаверса, яна иккиси аллақачон мураббийлик билан шуғулланиш имконини берувчи тегишли лицензия олган. Гап ҳужумчи Ферран Торрес ва ҳимоя­чи Эрик Гарсия ҳақида кетмоқда. Яна бир томони, 22 ёшли Ферран 1та эмас, 2та мураббийлик курсида таҳсил олишга улгурди. 21 ёшли Эрик ҳам олий спорт маълумотига эга.

Шунингдек, Марк-Андре тер Штеген, Роберт Левандовски, Эктор Бельерин, Иньяки Пенья, Серхи Роберто ва Маркос Алонсо турли университетларда таҳсил олишган. Дейлик, германиялик кипер - тер Штеген бизнес бошқаруви йўналишида бир қатор курсларда қатнашган, польшалик голеадор - Левандовски эса спорт менежменти бўйича магистр даражасига эга. Эктор Бельерин ҳам магистр, фақат спорт эмас, молия йўналишида. Пеньяга келсак, у  Бланкерн университети маркетинг факультетида таҳсил ола бошлаган, аммо ўқишни ҳали тугатмаган. Роберто ва Алонсо тегишлича бизнес бошқаруви ҳамда менежмент бўйича илм олишган, тўғри, иккинчиси Англияга йўл олишидан олдин ўқишни тўхтатиб қўйишга мажбур бўлган. Таъкидланишича, Маркос энди таҳсилни давом эттириш учун қулай фурсат келишини кутмоқда.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:45, 08.01.2023.
Ўқилди: 2184 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.