"Севилья" ва Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Маркос Акунья 2022 йилги жаҳон чемпионати вақтида унинг жароҳати ҳақида ёлғон миш-мишлар тарқалганини айтди.
“Менинг жароҳатларим ҳақида кўп ёлғон гапиришди. Клуб мени қўллаб-қувватламади ва бу мени бироз хафа қилди, чунки мен "Севиля" футболчисиман, клуб қизиқиб, жароҳат билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиши керак эди", - дея Акуньядан иқтибос келтиради Маrcа.
Қайд этилишича, Қатардаги жаҳон чемпионати вақтида футболчида жисмоний муаммолар юзага келган. Ваҳоланки, Акунья Аргентинанинг турнирдаги 6 та ўйинида қатнашган.