Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Роналду — дунёдаги энг зўр PR агент

Баҳо:
+ | -

“Ан-Наср” Криштиану Роналду билан шартнома имзолаб, бир зумда бутун дунё бўйлаб машҳурликка эришди. Ҳатто кутилганидан ҳам кўпроқ. Майдондаги муваффақиятдан ташқари, Роналду аллақачон ижтимоий тармоқларда “Ан-Наср”ни оммага танитди.

Португалияликнинг клубга қўшилишидан олдин жамоанинг инстаграмида 860 мингта обуначи бор эди. Айни пайтда бу кўрсаткич аллақачон 11 миллиондан ошган. Ажойиб ўсиш! Бунда “Ан-Наср” ва Роналдунинг шартнома имзолаш бўйича қўшма пости муҳим рол ўйнади. У аллақачон 33 миллион лайк йиғиб, Криштиану аккаунти тарихидаги энг машҳур учинчи пост бўлиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду юқорида тилга олинган ижтимоий тармоқдаги энг машҳур шахс ҳисобланади. Унинг аккаунтига 531 миллион киши обуна бўлган. Шундай қилиб, бундай тез ўсиш ҳеч кимни ажаблантирмаслиги керак. Криштиану ҳали янги жамоада дебют қилгани йўқ, лекин аллақачон рекордларни янгиламоқда! Кўрамиз, обуначилар сони бўйича "Ан-Наср" қандай клублардан ўзиб кетди.

“Лестер”

Саудияликлар Премьер-лигадаги кучли олтиликдан ташқари, исталган клубдан устун эканликлари билан мақтанишлари мумкин. Энг яқин кўрсаткич 14,4 миллион обуначи билан "Тоттенхэм" бўлса, "Лестер" эса 7,1 миллион кузатувчига эга.

"Интер"

"Ан-Наср" обуначилар сони бўйича Италиянинг асосий клубларидан бирини 2 миллиондан ортиқроқ обуначига ортда қолдиряпти.

"Рома"

Саудияликлар Италия пойтахти жамоасини ҳам четлаб ўтишди, у ерда бош қаҳрамон яна бир афсонавий португалиялик - Жозе Моуриньо. Бу ердаги фарқ аллақачон 5 миллиондан ортиқ.

“Наполи”

Италиянинг яна бир жамоаси бу мавсум А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Неаполликлар 30 йилдан ортиқ вақтдан бери биринчи чемпионликка яқинлашмоқда, бироқ обуначилар сони бўйича “Ан-Наср”дан анча ортда қолишмоқда.

“Аякс”

Топ-5 лигадан ташқарида Европанинг энг машҳур жамоаларидан бири ҳам “Ан-Наср”дан орқада. Амстердамликлар 7,9 миллион обуначига эга.

"Марсель"

Бу клуб тарихан Франциядаги энг машҳур клуб ҳисобланади. Аммо шайхларнинг “ПСЖ”га келиши вазиятни бироз ўзгартириб юборди. "Марсель" "Ан-Наср"дан 8 миллион обуначига ортда қолмоқда.

"Спортинг"

Кўпчилик Роналду ўз клубида фаолиятини тугатишини кутганди, аммо у давом эттириш учун бошқа вариантни танлади. "Спортинг" саҳифасига бир миллиондан сал кўпроқ одам обуна бўлган, бу эса "Ан-Наср"нинг ҳозирги ҳолатидан 10 баробар кам. Аммо бу бошқача бўлиши мумкин эди.

“Ан-Наср”, албатта, ўзининг янги юлдузидан фойдаланмоқда, ижтимоий тармоқдаги сўнгги 37 постдан 29 таси Роналдуга бағишланган. Клубни бирор нарсада айблаш қийин, аммо Криштианунинг янги жамоадошлари учун бироз афсусланарли, уларга ҳозир минимал эътибор қаратилмоқда.

Киритилди: 03:56, 09.01.2023.
Ўқилди: 12112 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.