Дортмунднинг "Боруссия" клуби сардори Марко Ройс Саудиянинг "Ан-Наср" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
Олдинда ўйлаш учун вақт бор, "Боруссия" билан шартномам тугашига атиги олти ой қолди. Лекин ўзим бу ҳақда ўйламаганман десам, бу ҳам нотўғри бўларди. Менда бу билан шуғулланишга ёрдам берадиган одам бор. Ҳозир мен учун формани сақлаб қолиш муҳим. Қолганлари ҳақида келажакда билиб оласиз”, - дея Ройсдан иқтибос келтиради Kicker .
33 ёшли германиялик футболчининг шартномаси ёзда тугайди. Transfermarkt портали футболчини 9 миллион еврога баҳоламоқда. 2022/23-йилги мавсумда футболчи “Боруссия” сафида барча мусобақаларда 12та ўйин ўтказиб, 3та гол урган ва 4та голли узатмани амалга оширган.