"Аталанта"нинг украиналик ярим ҳимоячиси Руслан Малиновский Франциянинг "Марсель" клубига кўчиб ўтди.
Бу ҳақда "Марсель" клубининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Манбанинг хабарига кўра, шартнома мавсум охиригача 10 миллион евро + 3 миллион евро бонусни ўз ичига олган ҳолда, ижара кўринишида тузилган.