«Бунёдкор» футбол клуби режага мувофиқ ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш учун БААга учиб кетди.
Эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан БААнинг Дубай шаҳрига йўл олган «қалдирғочлар» Амирликларнинг бошқа бир шаҳри Абу Дабида 11 кунлик ўқув-йиғин машғулотларини ўтказади. Йиғин доирасидан 4 та синов назорат баҳслари ҳам ўрин олган.
Қизиқ томони, «Бунёдкор» раҳбари Азиз Ҳайдаров ва бош мураббийи Иван Бошкович мазкур йиғинга йўл олмади. Аввалроқ матбуотда улар клубдан истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Бунёдкор» делегацияси аъзолари билан танишишингиз мумкин.
Бош маъмур: Шоазиз Шоғиёсов
Мураббийлар: Абдуҳамид Қодиров, Ҳикмат Ҳошимов, Мурод Зуҳуров
Таҳлилчи: Акбар Дадашев
Шифокор: Қаҳрамон Нурмуҳаммедов
Массажчилар: Исломбек Усмонов, Радион Саричев
Маъмурлар: Тоҳир Солиҳов, Ботиржон Зоҳидов
Футболчилар - Суҳроб Султонов, Исломжон Асролов, Муҳаммадюсуф Собиров, Авазбек Ўлмасалиев, Давронжон Эргашев, Александр Зевадинов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Жасурбек Ёқубов, Наримонжон Аҳмаджонов, Акбар Исматуллаев, Диёр Жалолиддинов, Суҳроб Иззатов, Расул Йўлдошев, Муҳаммадсафо Фозилов, Билол Туплиев, Музаффар Олимжонов, Шерзод Мирзажонов,Муҳаммадайюб Омонов, Оллоберган Каримов, Абдуллоҳ Омоналиев, Игорь Иванович, Азизбек Тўлқинбеков, Фарҳод Ўткиров, Жасурбек Ҳакимов, Усмонали Исмоналиев, Умидбек Султонов.