Дортмунднинг “Боруссия” клубининг 18 ёшли ҳужумчиси Юсуф Мукоко жаҳон футболининг асосий ёш иқтидорларидан бири ҳисобланади. Ёш ҳужумчи ҳақида 2017 йилдан бери гап гап-сўзлар юради, у 12 ёшида Дортмунд U-17 жамоаси сафида "Шальке"га қарши ўйинда дубл қайд этганди. Мукоко ёшлар даражасида ажойиб статистика кўрсатди ва тезда "Боруссия"нинг асосий жамоасига кирди. Юсуф 2020 йилда жамоа сафида дебют қилган ва 44 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган.
2023 йилнинг ёзида Мукоконинг клуб билан шартномаси тугайди. Аввалроқ Дортмунднинг "Боруссия" клуби футболчининг жамоани тарк этиши мумкинлигини тасдиқлаганди. Ҳужумчи учун асосий даъвогарлар орасида "Ньюкасл", "Челси" ва "Барселона" клублари бор эди. Аммо вазиятга футболдан ташқари омил аралашиши мумкин. Австриянинг Laola1 нашри бир маълумотни эълон қилди, шундан келиб чиқадики, Мукоконинг ҳақиқий ёши 22 ёшда. Юсуфф Камерун пойтахти Яоунде шаҳрида туғилган ва 2014 йилда Германияга кўчиб ўтган ва Санкт-Паули академиясини тугатган. Мукоко ёки унинг вакиллари ўйинчининг ҳақиқий ёшини яшириб, ҳужжатларни қалбакилаштирган бўлиши мумкин. 2022 йилда унинг 2000-йилда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси топилди, у Юсуфф Муҳамаду Мукокога тегишли. Айтилишича, футболчининг отаси сертификатни Австрия ОАВларига юборган!
Ота-онани бундай йўлга нима ундаши мумкин? Bild нашри Юсуффнинг ота-онаси билан жиддий жанжаллашиб қолгани ва улар билан алоқа қилмаётганини аниқлади. Мукоко ва унинг оиласи ўртасидаги можарога сабаб улар фақат ёш футболчининг пулига кун кечиришган ва футболчи уларни очкўзликда айблаган. Ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳужумчининг ота-онаси муаммога дуч келди: улар Гамбургдаги уй учун 1 миллион евродан кўпроқ пул тўлашлари керак эди, акс ҳолда улар уйдан чиқариб юборилар эди. Мукоко бу миқдорни тўлаши мумкин эди, лекин у икки йилдан ортиқ вақт давомида ота-онаси билан гаплашмади. Эҳтимол, ўғлини матбуотга “сотиб”, ота ўғлидан шундай ўзига хос тарзда қасос олгандир.
2017-йилда Германия футбол ассоциацияси (DFB) футболчининг туғилган санаси 2004-йил 20-ноябрь деб кўрсатилган ҳужжатлар қалбакилаштирилганлигини кескин рад этган эди. Энди, Мукоконинг ёши каттароқ жамоалар учун тез-тез ўйнаши фонида ҳам шубҳалар пайдо бўлиши мумкин.
“DFB аллақачон Дортмунднинг “Боруссия”си билан музокара олиб борган. Фактларни синчиклаб кўриб чиқиш ҳақидаги илтимосимизга биноан, "Боруссия"даги масъул шахслар ҳужжатлар ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини эълон қилди. Мукоконинг ёши тўғрилигига шубҳа йўқ. Бу масалада DFB футболчининг клуби маълумотларига таянади”, - дея Bild сўровига жавоб берди футбол иттифоқи матбуот хизмати.
2017 йилда "Боруссия U-23" бош мураббийи Тимо Преусс 12 ёшли Юсуфнинг ҳақиқий ёшига шубҳа қилган эди. “Мукоконинг ёшини фақат тахмин қилиш мумкин. Балки у бир ёки икки ёш каттадир. Аммо у аниқ 17 ёшда эмас. Уни айблашнинг ҳожати йўқ, бола алдамайди”, деди менежер.
Вазиятга Камерун ёшлар терма жамоаси билан боғлиқ бўлган Мукоко ватанидаги жанжал сабаб бўлмоқда. Январ ойи бошида Камерун ёшлар терма жамоасининг 20 дан ортиқ футболчиси ёшни аниқлаш учун зарур бўлган MRI тестларидан ўта олмагани маълум бўлди. Уларнинг барчаси дарҳол таркибдан олиб ташланди. Терма жамоа бош мураббийи Жан-Пьер Фиала тезда янги футболчиларни топди. Аммо Фиалани янада ҳайратда қолдиргани маълум бўлдики, 11 нафар янги ўйинчи ҳам ўз ёшидан катта эди. Камерун футбол федерацияси президенти Самуел Этo'О воқеага шундай изоҳ берди: "Биз Камерун футболи обрўсига путур етказаётган терма жамоадаги ёшга оид барча манипуляцияларга чек қўйишимиз керак".
Мукоконинг кейинги тақдири қандай бўлиши нўмалум. "Ньюкасл" ва "Челси" аллақачон "Боруссия" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайдиган футболчини таклиф қилиш ҳақида ўйламоқда. Агар шубҳалар рост бўлиб чиқса, биз футболнинг ёшга боғлиқ энг катта фирибгарликларидан бирига гувоҳ бўлишимиз мумкин.