Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос Гавига нисбатан қўполлик қилгани учун жазоланмади.
Испания Суперкубоги финалининг иккинчи бўлимида 0:3 ҳисобида “Барселона” фойдасига ҳал бўлаётган вақтда мадридлик футболчи тўпни кўтариб келаётган рақибининг сочидан тортиб олди. Бунга жавобан Гави Себальосни кўкрагидан туртиб юборди.
Расм: Мовистар трансляциясидан олинган
Бош ҳакам Рикардо Бенгоечеа Себальосга на қизил, на сариқ карточка кўрсатди.
Гави "Реал"га қарши ўйинда бир гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.