"Манчестер Сити" ҳимоячилари Жон Стоунз ва Рубен Диаш клубнинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Иккала футболчилар ҳам "шаҳарликлар"нинг яқин орадаги баҳсларида иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рубен Диаш Португалия сафида ЖЧ-2022'да олган жароҳатини даволаш билан банд эди. Стоунз эса машғулотларда олган жароҳати сабаб 2 ўйинни ўтказиб юборди.
"Манчестер Сити" навбатдаги ўйинини "Тоттенхэм"га қарши 19 январда ўтказади.