Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

"Реал"нинг келажакдаги трансфер режалари ҳақида

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" келажакда бир вақтнинг ўзида бир нечта позицияларни мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.

Мадрид клуби Карим Бензема ва Лука Модричга ўринбосар ва иккита қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи.

"Қироллик клуби" Бензема билан шартномани яна бир мавсумга узайтиради, аммо клуб жамоага янги асосий ҳужумчини олишни истамоқда. Қишда бу масала ҳал бўлмайди, чунки ҳозир бозорда Бенземадан яхши ўйнай оладиган форвард йўқ.

"Реал Мадрид" мавсум бошида Каримнинг кўп жароҳат олганидан ҳафсаласи пир бўлганди. Клуб форвард статистикаси ҳам пасайиб кетганидан ҳавотирланмоқда - агар ўтган мавсумда у 46 та ўйинда 44 та гол урган ва ҳар бир голга ўртача 70 дақиқа вақт сарфлаган бўлса, жорий мавсумда у 19 ўйинда 12 та гол урган. Ҳар бир голга 134 дақиқа. Бундан ташқари, Бензема ўтган мавсумда 15 та голли узатмани амалга оширган бўлса, жорий мавсумда атиги битта голга ассистентлик қилган.

Сентябрда 38 ёшга тўладиган Модрич жисмоний ҳолати сабаб барча ўйинларда майдонга туша олмайди - унга тушадиган юк камайтирилиши керак. 2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейин ярим ҳимоячи ҳали ўзининг энг яхши формасига қайта олмаяпти.

Агар мадридликлар келаси ёзда Жуд Беллингемни қўлга кирита олса, у ҳолда Модрич жамоада иккинчи даражали ролга тушиб қолади. Қайд этилишича, Мадриднинг “Реал” клуби Беллингем атрофидагилар билан аллақачон алоқага чиққан, бироқ “Боруссия” билан ҳали музокараларни бошламаган. Агар трансфер амалга ошса, кейинги мавсумда "Реал Мадрид"нинг асосий ярим ҳимоячилари Орельен Тчуамени, Жуд Беллингем ва Тони Кроос бўлади.

Бундан ташқари, "Реал Мадрид" ҳимоянинг ўнг ва чап қанотини ҳам кучайтириш зарур деб ҳисобламоқда. Ферлан Мендининг чап қанотдаги ўйини Карло Анчелоттини ишонтирмаяпти. Ўтган ёзда мадридликлар уни сотишга тайёр эди, аммо яхши таклифлар бўлмаганди. Бу позиция учун муқобил вариантлар - Начо, Давид Алаба ва Антони Рюдигер. Уларнинг барчаси асли чап қанот ҳимоячиси эмас.

Анчелотти бу позицияда кўрмоқчи бўлган футболчи "Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвисдир. Мадридликлар унга 2024 йилнинг ёзида, мюнхенликлар билан шартномаси тугашидан бир йил аввал таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 14:57, 19.01.2023.
Ўқилди: 3957 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.