Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

«Машъал-Академия»: муваффақиятсизлик сабаблари

Баҳо:
+ | -

Бу йилги биринчи лига баҳсларида учта фарм-клуб муваффақиятли иштирок эта олмади. Яъни, «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Машъал»нинг фарм-клублари кейинги босқичга ўта олишмади. Ваҳоланки, айнан шу жамоаларга бўлган эътибор паст эмасди. Албатта, фарм-клубларнинг кейинги босқичга чиқа олишмагани айнан шу жамоалар учун фалокатдек гап. Чунки фарм-клублар бу жамоалар ёш юлдузларни етиштириб берадиган «фабрика» сифатида қаралади. Энди эса «фабрика» камида ярим йилга ишлашдан тўхтаб қолди. Кейинги йил нима бўлишини эса вақт кўрсатади. Биз қуйидаги мақола орқали «Машъал»нинг биринчи лигадаги ўринбосар жамоаси нима сабабдан кейинги босқичга ўта олмагани хусусида фикр юритамиз.

АТИГИ ОЛТИТА ҒАЛАБА
Биласиз, биринчи лиганинг дастлабки босқичида ҳар бир жамоа 22тадан ўйин ўтказади (11та уйда ва 11та меҳмонда). «Машъал-Академия» қайд этган натижаларга қарайдиган бўлсак, Дилшод Андаев шогирдлари атиги 6та ўйинда ғалаба қозонишди, 16 учрашувда мағлубиятга учраган бўлишса, дуранг умуман қайд этилмади. Тўплар нисбати 22-29 (-7) кўринишини олди, жамоа 18 очко тўплаб биринчи босқични 12 жамоа орасида 11-ўринда тугатди. Жамоа ҳар иккала баҳсда фақат Нукуснинг «Орол» клубинигина юта олди холос. Шунингдек, ёш муборакликлар ўз уйларида «Насаф-2», «Бухоро-2», «Ёшлик» ва «Регистон» клубларидан устун келишди. Сафарда эса айтиб ўтганимиздек, биргина «Орол» мағлубиятга учратилди. Яхши биласиз, биринчи лиганинг кейинги босқичига чиқиш учун жамғарилган 18 очко камлик қилади. Чунки 8-ўринни эгаллаб кейинги босқич йўлланмасига эга чиққан «Ёшлик» 28 очко тўплашга эришди, бироқ молиявий аҳвол жойида эмаслиги туфайли косонликлар иккинчи босқичда қатнашмасликни лозим топишди. Натижада бу жамоа ўрнини «Регистон» эгаллади. Хуллас, «Машъал-Академия»нинг мавсумни муваффақиятсиз ўтказишига асосий сабаб кам ғалаба қозонгани бўлди.

«МАШЪАЛ-А»НИНГ ҒАЛАБАЛАРИ
1-тур. «Машъал-А» - «Насаф-2» - 1:0
5-тур. «Машъал-А» - «Орол» - 1:0
8-тур. «Машъал-А» - «Бухоро-2» - 1:0
11-тур. «Машъал-А» - «Ёшлик» - 4:1
18-тур. «Орол» - «Машъал-А» - 2:4
19-тур. «Машъал-А» - «Регистон» - 5:0

16 ЎЙИНДА МАҒЛУБИЯТ
Фарм-клубимиз 16та учрашувда мағлубият аламини тотиб кўрди. Албатта, бу жуда кўп дегани. Қизиғи шундаки, мана шу 16та мағлубиятдан 11тасида муборакликлар гол урмасдан ютқазишди. Яъни, бошқача тушунтирганда жами 22 баҳснинг тенг ярмида Дилшод Андаев шогирдлари умуман тўп кирита олишмади. Шунингдек, «Машъал-А» атиги тўртта ўйиндагина ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади, қолган 18та беллашувда эса «газчилар» ҳеч бўлмаса битта тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди.

«Машъал-Академия»нинг энг йирик ғалабаси 19-турдан ўрин олган «Регистон»га қарши баҳсда қайд этилди – 5:0. Лекин шуни айтиш лозим, фарм-клубимиз ҳеч бир учрашувда йирик ҳисобда имкониятни бой бермади. Нари борса «Сўғдиёна» билан кечган баҳсларда 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Фактларга таяниб гапирадиган бўлсак, «Машъал-А» ўз майдонида «Сурхон-2011», «Хоразм», «Южанин», сафарда эса «Регистон», «Ғаллакор-Автомобилчи», «Ёшлик», «Бухоро-2», «Хива», «Хоразм», «Сурхон-2011» ва «Насаф-2» каби клублар дарвозасига бирорта ҳам тўп киритмасдан мағлубиятга учради.

«МАШЪАЛ-А»НИНГ МАҒЛУБИЯТЛАРИ
2-тур. «Машъал-А» - «Сурхон-2011» - 0:1
3-тур. «Южанин» - «Машъал-А» - 2:1
4-тур. «Регистон» - «Машъал-А» - 1:0
6-тур. «Машъал-А» - «Хоразм» - 0:1
7-тур. «Машъал-А» - «Хива» - 2:3
9-тур. «Ғаллакор-Автомобилчи» - «Машъал-А» - 1:0
10-тур. «Сўғдиёна» - «Машъал-А» - 3:1
12-тур. «Ёшлик» - «Машъал-А» - 1:0
13-тур. «Машъал-А» - «Сўғдиёна» - 1:3
14-тур. «Машъал-А» - «Ғаллакор-Автомобилчи» - 1:2
15-тур. «Бухоро-2» - «Машъал-А» - 1:0
16-тур. «Хива» - «Машъал-А» - 2:0
17-тур. «Хоразм» - «Машъал-А» - 1:0
20-тур. «Машъал-А» - «Южанин» - 0:1
21-тур. «Сурхон-2011» - «Машъал-А» - 1:0
22-тур. «Насаф-2» - «Машъал-А» - 2:0

«МАШЪАЛ-А»НИНГ ГОЛ УРМАСДАН МАҒЛУБ БЎЛГАН ЎЙИНЛАРИ
2-тур. «Машъал-А» - «Сурхон-2011» - 0:1
4-тур. «Регистон» - «Машъал-А» - 1:0
6-тур. «Машъал-А» - «Хоразм» - 0:1
9-тур. «Ғаллакор-Автомобилчи» - «Машъал-А» - 1:0
12-тур. «Ёшлик» - «Машъал-А» - 1:0
15-тур. «Бухоро-2» - «Машъал-А» - 1:0
16-тур. «Хива» - «Машъал-А» - 2:0
17-тур. «Хоразм» - «Машъал-А» - 1:0
20-тур. «Машъал-А» - «Южанин» - 0:1
21-тур. «Сурхон-2011» - «Машъал-А» - 1:0
22-тур. «Насаф-2» - «Машъал-А» - 2:0

ФУТБОЛЧИЛАР КЎРСАТКИЧИ
Биринчи лиганинг биринчи босқичида Дилшод Андаев жами 30 нафар футболчини синаб кўрди. Бу ўйинчилар орасида ёши энг каттаси дарвозабон Равшан Абдужабборов бўлди – 22 ёш. Ёши энг кичиги эса кўпчилик, булар – Тошев Маъруф, Камолов Дурбек, Маҳмудов Мақсуд, Саъдуллаев Шамсиддин, Абдиев Аслиддин, Шомуродов Элдор ва Ҳамдамов Турсунмурод бўлиб, улар энди 17 баҳорни қарши олишди. Айтганча, биз санаб ўтган мана шу ёшларнинг барчаси шахсан Андаевнинг тарбияланувчилари ҳисобланишади. Эсингизда бўлса, Дилшод Андаев ўтган йилнинг иккинчи ярмини асосий жамоамизда ўтказганди. Бу йилдан эса «Машъал» раҳбарияти ёш мураббийни фарм-клуб устози этиб тайинлади. Айтганча, биринчи лига баҳсларида Андаевга катта мураббий Мақсуд Ирисбаев, шифокор Абдумўмин Абдуқуддусов ҳамда маъмур Валижон Султонов яқиндан ёрдам беришди. Андаев Ирисбаев билан биргаликда ажойиб жуфтлик ҳосил қилиб, ҳар иккала мураббий бир-бирини чуқур тушунган ҳолда иш олиб боришди, бироқ кўп ўйинларда жамоадан очиқчасига омад юз ўгиргани туфайли «Машъал-А» иккинчи босқичга чиқа олмади.

«Машъал-Академия» сафида бу йилги ўйинларнинг ҳаммасида фақат икки футболчи ҳаракат қилди: ҳимоячи Тимур Дубровский билан ярим ҳимоячи Шароф Айтбоев. Бу ўйинчилар 22тадан беллашувда тўп суришди. Энг кам майдонга тушган футболчилар эса қуйидагилар бўлишди: Козим Аҳмаджонов, Уйғун Бобоназаров, Шаҳзод Қодиров ҳамда Сардор Раҳмонов. Улар бор-йўғи биттадан ўйинда иштирок этишди.

Фарм-клубимиз таркибида энг кўп голни сурхондарёлик ёш ҳужумчи Элдор Шомуродов киритди – 5та. Шунингдек, Абдиев Аслиддин билан Темур Бекчанов ўз ҳисобига учтадан, Фаёз Азимқулов, Шароф Айтбоев, Марадона Сафаров, сингари футболчиларимиз эса иккитадан гол ёзиб қўйишди.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 09:23, 17.08.2012.
Ўқилди: 4033 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.