Англия Премьер-лигасининг бир нечта клублари "Лион" ҳужумчиси Муса Дембелени қўлга киритишга умид қилмоқда.
Англия матбуотининг хабарига кўра, "Астон Вилла" ва "Эвертон" клублари франциялик ҳужумчига қизиқиш билдираётган клублар қаторида. Хабар қилинишича, шу йилнинг ёзида "Лион" билан шартномаси якунига етадиган футболчи борасида ҳали ҳеч бир клуб "Лион" билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боргани йўқ.
Transfermarkt портали Дембелени 18 миллион еврога баҳоламоқда.