Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

«Барселона» аргентиналик вундеркиндни 400 миллион еврога баҳолади! Клубнинг бозордаги сиёсати шунчаки ҳайратланарли

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан сўнг бу мамлакат футболчиларига талаб ортиши шубҳасиз. Энг иқтидорли аргентиналик ёшларни ҳар доим Европанинг топ-клублари скаутлари яқиндан кузатиб боришган, Қатарда Лионель Месси ва унинг жамоадошлари дунёга ўз мамлакатининг футбол бозорини эслатди. Энг иқтидорли аргентиналикларни «Барселона» ҳам ўзига жалб қилди, раҳбарият иккинчи Леони топишга умид қилмоқда. Мисол учун, Marca нашри хабарига кўра, Каталония клуби «Велес Сарсфилд» вингери Жанлука Престианни учун «Реал» билан курашмоқда. Йигитнинг ватанида унга «янги Месси» лақабини беришган.

Яқинда «Барселона» «Ферро» вакили Лукас Романни сотиб олди. Битим атиги 1,2 миллион еврони ташкил этди (яна 3,5 миллион евро эса бонус сифатида ёзилган) ва янги келган футболчи уч ярим йиллик шартнома имзолади. «Барса» ва Роман ўртасидаги шартномада эътиборга молик, чунки унда компенсация миқдори мавжуд. Лукаснинг ҳуқуқларини сотиб олмоқчи бўлганлар 400 миллион евро тўлашлари керак бўлади. Ҳар қандай клуб суғурта қилишга интилиши аниқ, аммо ҳали порлаб чиқмаган йигит учун бундай маблағ ҳаддан зиёд кўп! Дарҳақиқат, йигитча 2026 йилнинг ёзига қадар, ҳатто жуда фойдали таклиф бўлса ҳам, ўз хоҳиши билан Каталония клубини тарк этмасликка рози бўлган. У қисқа вақт ичида Килиан Мбаппе даражасига етмоқчи. Роман профессионал ўйинларда камтарона тажрибага эга. 2022 йилги мавсумда у Аргентина чемпионатининг иккинчи дивизионида 27 та ўйин ўтказди, бу ўйинларда у 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. У турли позицияларда ҳаракат қилди: ўнг қанот вакили, ҳужумчи ортида ва ҳужумкор ярим ҳимоячи. Катта эҳтимол билан Лукасни каталонияликларга Аргентина ёшлар терма жамоасини бошқараётган «Барселона»нинг собиқ футболчиси Хавьер Маскерано тавсия қилган. Роман Аргентинанинг турли хил ёшлар терма жамоаларида ҳам ўйнаган. У ерда яна бир машҳур аргентиналик собиқ футболчи - Пабло Аймар билан ишлаган. Лукас анча мобил ва ҳужумкор ўйинчи. Тезкор ва эпчил бўлгани учун Pocho лақабини олди. Техника ва зарба томонлама мукаммал ўйинчи. Роман ўнг қанотда ўйнашни яхши кўради ва у ердан марказга ўтиб, кучли чап оёғи билан дарвозага таҳдид солади, худди Месси каби! Узоқдан зарба бериш қобилияти ҳам ажойиб. Скаутлар «Барселона»га янги келган футболчининг етакчилик фазилатларини қайд этишди.

Аргентинада Маскерано билан бирга ишлаётган Каталония клубининг собиқ бош мураббийи Оскар Эрнандес Ромеро Cadena SER нашрига берган интервьюсида Романнинг трансфери ҳақида шундай фикр билдирди: «Бу қизиқарли шартнома. Лукас вингер ёки ҳужумкор ярим ҳимоячи. У жуда тезкор ўйинчи, керакли пайтда ўз техникасидан унумли фойдалана олади. Жарима майдончаси ташқарисидан жуда яхши зарба йўллайди». Романни «Милан» ва Аргентинанинг топ-клублари сотиб олишмоқчи эди. «Барса» Лукасга даъвогар сифатида барчадан ўзиб кетди. Энди аргентиналик футболчининг нархи 1,2 миллион евро эмас, балки 400 миллион еврони ташкил этмоқда. Буни товон пули сифатида белгилаган ҳолда кўпчилик клубларнинг унга қурби етмаслиги аниқ. Бироқ Роман «Барселона» таркибида шартнома муддати ичида жуда ҳам йирик товон пули мавжуд бўлган биринчи ёш футболчи эмас. Хусусан, Педри, Гави, Ансу Фати, Рональд Араухо, Жюль Кунде ва Ферран Торреснинг жами 1 миллиард евро миқдоридаги тўловлари борлиги хабар қилинганди! Аммо улар аргентиналикдан фарқли ўлароқ, аллақачон «кўк-анорранглилар» таркибида ўзларини кўрсатишган.

Киритилди: 12:51, 20.01.2023.
Ўқилди: 5280 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.