Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич келаси ёзда клубини ўзгартириши мумкин, деб хабар беради El Nacional.
Манбага кўра, футболчига Италиянинг "Интер" ва Англиянинг "Ньюкасл" клублари қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, Модричнинг ўзи бу мавсумда "Реал"дан кўнгли тўлган ва клубни тарк этишга қарши эмас.
Модричнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси шу ёзгача амал қилади.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "қаймоқранглилар" сафида 22 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.