Италиянинг "Аталанта" клуби Англия Премьер-лигаси клублари қизиқиш билдираётганига қарамай, ўз ҳужумчиси Дуван Сапатани ижарага бермаслигини маълум қилди.
Манбага кўра, "Аталанта" 31 ёшли колумбиялик футболчини бутунлай сотмоқҳи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сапата хизматларига Англия Премьер-лигасида жон сақлаб қолиш учун курашаётган клублар қизиқиш билдирган. Гап “Эвертон” ва Лондоннинг “Вест Хэм” клублари ҳақида кетмоқда.