"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда "Ноттингем Форрест"да ўйнаётган Жесси Лингард "қизил иблислар"нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг клуб инфратузилмасини танқид қилишини қўллаб-қувватлади.
"Албатта Роналду ҳақ эди! Сиз ҳар доим энг яхшисини хоҳлайсиз, айниқса дунёдаги энг катта клублардан бири "Манчестер Юнайтед"да. Сиз энг яхшисини хоҳлайсиз! Сиз энг яхши овқатни хоҳлайсиз, уларда мавжуд бўлган бассейн, жакузи ва саунани хоҳлайсиз, лекин замонавийроқ бўлишини хоҳлайсиз. Сиз “Манчестер Сити”даги шарт-шароитларга қараб: “Озгина янгиланг, уларга етиб олишингиз керак”, деб ўйлайсиз, чунки ҳозир улар анча орқада.
Илгари бизда ҳеч бўлмаганда бильярд столи, теннис столи бор эди, аммо ҳозир буларнинг ҳеч бири йўқ. Келинг, машқ қилинг ва уйга қайтинг. Ва олдин биз тез-тез базада қолардик, теннис ўйнардик” - деди Лингард The Diary Of A CEO билан суҳбатда.