Бразилиялик футболчи Дани Алвес жинсий тегажоғликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди.
«Барселона» собиқ ҳимоячиси 30 декабрь куни Барселонадаги тунги клубларнинг бирида ёш аёлга нисбатан шилқимлик қилганликда гумонланмоқда, дея хабар қилмоқда Cope.
Алвес 20 январь куни маҳаллий вақт билан 10:00 атрофида ҳибсга олинган ва полиция маҳкамасига олиб кетилган. У ердан футболчи судга юборилади.
Жабрланувчининг аризасига кўра, Алвес тунги клубда аёлнинг ёнига келган ва қаршиликларга қарамай унга тегажоғлик қилган. Аёл футболчидан нари кетиб, тунги клуб қўриқчиларига арз қилган, улар ўз навбатида полицияга мурожаат қилган.
Айбловлардан кейин Дани қайд этилган ўша тунги клубда бўлгани тан олди, бироқ ахлоқсизлик қилмаганини айтди: «Мен ҳеч қачон бундай қилмаганман. Бу мен ва яқинларимга зарар етказишга уриниш».