"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рио Фердинанд Англия Футбол ассоциацияси томонидан Твиитердаги шарҳи учун 45 минг фунт-стерлинг жаримага тортилди.
Твиттер фойдаланувчиларидан бирининг саволига жавоб берар экан, Рио "Челси" ҳимоячиси Эшли Коулни "choc-ice" деб атаган, бу эса жаргонда "Сирти қора, ичи оқ" ёки "Ўзини худди оқтанлидек тутувчи қоратанли" деган маънони билдиради.
Эслатиб ўтамиз, Рио Фердинанднинг укаси Антон Фердинанд "Челси" ҳимоячиси Жон Терри унга нисбатан ирқчилик характеридаги иборалар билан мурожаат қилганлиги учун бўлиб ўтган суд жараёнида Эшли Коул гувоҳ сифатида қатнашган эди.
Афтидан, Твиттердаги хабарча туфайли FA тўнғич Фердинанднинг Коулга нисбатан қандайдир хусумати бор, деган хулосага келган. Риога нисбатан турли айбловлар илгари сурилди ва футболчи уларнинг ҳаммасидан бош тортган. Натижада индивидуал эшитишлар натижасида "Юнайтед" сардорининг айби исботланган ва у катта жаримага тортилган.