Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Эдгар ГЕСС: «Шогирдларим мен хоҳлаган футболни намойиш этишди»

Баҳо:
+ | -

“Шўртан” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етганидан сўнг, одатга кўра матбуот анжумани бўлиб ўтди. Афсуски, йирик ҳисобда мағлуб бўлган “Андижон” жамоаси бош мураббийи Алекандр Аверьянов матбуот анжуманига ташриф буюрмади. Шу сабабли, фақатгина Эдгар Гесс ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— “Аввало, бугунги қўлга киритилган йирик ҳисобдаги ғалабадан жуда ҳам хурсандман ва шу ўринда шогирдларимга миннатдорчилик айтиб ўтмоқчиман”-дейди, “оқ бўрилар” бош мураббийи. — “Кўрсатган ўйнимиз ва қўлга киритган ғалабамиздан барча қониқиш ҳосил қилди. Ушбу ғалаба билан бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизни табриклайман!”

— Шогирдларингиз кўрсатган ўйинига қандай баҳо берасиз?
— Ўйин комбинацион тарзда ўтди. Уюштирган кўплаб ҳужумларимизни гол билан якунлай олдик. Шогирдларим барча кўрсатмаларимни аниқ бажаришди ва мен хоҳлаган футболни намойиш этишди.

— Рақиб ҳақида қандай фикрдасиз?
— “Бундай олиб олиб қараганда, биз баҳсга тайёр эдик. Чунки, рақибни “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” жамоаларига қарши ўтказган ўйинлари видеодискини синчковлик билан томоша қилиб чиққандик. Шунинг учун биз ҳар томонлама ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик, қисқа қилиб айтганда, “қуролланган” эдик.

— Учрашув мобайнида шогирдларингизни хатоларини ҳам сездингизми?
— Албатта, хатолар ҳам кўзга ташланиб турди. Футболда ҳамма хато қилади. Лекин, асосийси биз ўз олдимизга қўйган мақсадимизнинг керакли қисмини бажара олдик ва ўша илдиз баҳс мобайнида ўз сўзини айтди.

— Кейинги баҳс “Пахтакор” жамоаси билан бўлиб ўтади. Айтингчи, ушбу баҳсга тайёргарлик қандай даражада олиб борилади. Бўлажак учрашувдан нималарни кутсак бўлади?
— Ҳозирча Ҳайит байрами сабабли футболчиларга қисқа муддатли дам берилди. “Пахтакор” билан ўйин турнинг марказий учрашуви бўлиши аниқ. Биз эгаллаб турган ўрнимизга мос ўйин намойиш этишимиз шарт! “Пахтакор” ҳақида гапирадиган бўлсам, бу жамоа бугунги кунда ўзини комбинацион ўйини билан ажралиб турадиган жамоа. Шунинг учун учрашув қизиқ бўлади деб ўйлайман ва мухлисларни стадионга чорлаб қоламан, чунки, улар жуда қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган учрашув гувоҳига айланишади.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 09:29, 18.08.2012.
Ўқилди: 5688 марта.
Фикрлар: 65 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5626]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [4014]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3179]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2307]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [2032]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1934]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1725]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1648]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1552]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1483]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик